ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ҳукуматлараро комиссия – амалий восита

Ҳукуматлараро комиссия – амалий восита

Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тожикистон делегациясини мазкур мамлакат Бош вазирининг биринчи ўринбосари,комиссия ҳамраиси Давлатали Саид, Ўзбекистон делегациясини республикамиз Бош вазирининг биринчи ўринбосари , комиссия ҳамраиси Рустам Азимов бошқарди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар,хусусан савдо-иқтисодий муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболи, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, божхона хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳаракат ва бошқа масалалар ҳақида сўз юритилди.

Рустам Азимовнинг чиқишида “Ўзбекистон томони мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни ривожлантиришга катта қизиқиш билдираётгани” таъкидланди. “Мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик бизнинг икки томонлама ва кўптомонлама муносабатларимизни шакллантирадиган сиёсий, маданий-гуманитар, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги барча асосий масалаларни ҳал қилишнинг калитидир”.

Азимовнинг айтишича, сўнгги беш йил мобайнида ўзаро савдо ҳажми ўртача $150 млн.ни ташкил этди,2014 йил якунлари бўйича бу кўрсаткич 5.5%га ўсиб, $160 млн.га етди.

Йиғилишда таъкиландики, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун етарлича имкониятларга эга. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ошириш ва унинг тузилмаларини диверсификация қилиш, юк ташишни, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма корхоналар сонини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар икки мамлакатда ўтказиладиган саноат кўргазмаларида Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари иштирокини фаоллаштириш ва кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.Шу муносабат билан комиссия ҳамраиси Давлатали Саид: «Ўзбекистон Тожикистоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан ҳисобланади. Ўзбекистон-Тожикистон қўшма комиссиясининг йиғилиши савдо-иқтисодий, инвестиция,илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг янада ривожланиши, бизнес соҳасида тажриба алмашув ва ҳамкорликнинг янги қирралари очиишига ёрдам беради. Биз Ўзбекистон билан фан ва техника, таълим, транспорт ва транспорт коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз».

Йиғилиш қатнашчиларининг фикрича, савдо алоқаларини ривожлантириш Ўзбекистон ва Тожикистонда саноат кўргазмаларини ташкил этишга ёрдам беради,-деб давом этди Тожикистон Бош вазири ўринбосари. У Тошкентда Тожикистон кўргазмасини ва Душанбеда Ўзбекистон кўргазмасини ўтказишнинг аниқ муддатларини белгилаб олишни таклиф қилди.

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш, транспорт ва транспорт каомуникациялари, авиаташиш ва транзит соҳаларидаги шерикликни фаоллаштириш масалалари батафсил муҳокама қилинди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей