ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Фуқаролик институтларини рағбатлантириш самаралари

Фуқаролик институтларини рағбатлантириш самаралари

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинлиги ҳимоя қилинадиган, унинг салоҳиятини юзага чиқариш учун қулай шарт-шароитларни таъминлайдиган кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий шарт-шароитлар яратилаётгани фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳаётимизда тутган ўрни мустаҳкамланишига замин яратди.

2014 йилда фуқаролик институтларининг қарийб 270 лойиҳаси давлат грантлари, ижтимоий буюртма ва субсидиялар кўринишида молиялаштирилган. Эътиборлиси, бу маблағлар аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш каби соҳаларга йўналтирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилишида бу алоҳида таъкидланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фукаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2014 йилги фаолияти муҳокама этилди ва истиқболга мўлжалланган вазифалари белгилаб олинди.

Парламент комиссияси раиси А.Саидов бошқарган йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, уларнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш, давлат ва жамият қурилишида мазкур институтлар иштирокини кенгайтиришга доир тизимли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани амалда ўз самараларини бераётгани таъкидланди.

Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар бўйича бериладиган маблағлар сўнгги уч йилда 2 маротаба кўпайди.

Ҳозирги вақтда аксарият лойиҳалар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ижтимоий шериклик, тузилган битимлар ва меморандумлар, биргаликдаги режалар асосида амалга оширилмоқда. Улар давлат ижтимоий, ҳудудий ва тармоқ ривожланиш дастурларида белгиланган вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилмоқда. Бу орқали жойларда долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш назарда тутилган.

2014 йилда Жамоат фонди томонидан 5 грант танлови ўтказилиб, улар 67 долзарб йўналишни қамраб олган. Танловлар «Келажаги буюк соғлом авлод», «Соғлом оила – соғлом бола», «Маънавият оиладан бошланади», «Бир болага етти қўшни ота-она» шиорлари остида ўтказилди. Уларнинг бош мақсади «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг муҳим вазифаларини бажаришга ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини кенг жалб қилиш, ёш авлодда Ватанга муҳаббат ва дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, ёшларни катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий ахборот маконини кенгайтириш ва интернет тармоғида миллий сегмент мазмунини бойитишга қаратилди.

Жорий йил 1 январидан кучга кирган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун ижроси юзасидан Парламент комиссияси зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди тўғрисида»ги, «Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисида»ги низомларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг регламенти муҳокама қилиниб, тасдиқланди. Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларини шакллантириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Жорий йилда Давлат бюджетидан ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга 10 миллиард сўм маблағ ажратилгани айтиб ўтилди. Бу борада Жамоат фонди томонидан давлат грантларини олиш учун 5 танлов ташкил этилиб, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга 4,8 миллиард сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари