ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан муносабатларида и...

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан муносабатларида ижобий ўзгаришларни қайд этди

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида қатор соҳаларда аввалги йилларга нисбатан ҳамкорлик чуқурлашгани қайд этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Todayга Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк гапириб берди.

«Ўтган йиллар давомида биз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда ижобий силжишларга гувоҳ бўлдик. Қатор соҳаларда ҳамкорлик кенгайгани ва чуқурлашганини тасдиқлаш мумкин. Иккала томон ҳам сиёсий мулоқотларни сезиларли даражада очиқлик билан амалга оширмоқда», – деб маълум қилдиради Штерк.

Унинг сўзларига кўра, илгарилари томонларнинг амалий жиҳатдан ўзаро алоқаси кам эди, «ҳозирда эса муносабатларимиз ҳақиқатан тез суръатларда ўсиб бормоқда».

– Шуни айта оламанки, бизда ёпиқ мавзунинг ўзи йўқ. Кун тартибига қўйган барча масалаларгни очиқ-ойдин муҳокама қиламиз. Бу борада муҳим ривожланишни кўряпмиз, – деб таъкидлади дипломат.

Бундан ташқари, Штерк, томонларда ҳали амалга оширилмаган ишлар бўйича сезиларли даражада салоҳият бор деб ҳисоблайди. Бу, энг аввало, ижтимоий-иқтисодий соҳага тегишлидир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган мамлакатни янада демократлаштириш ва фуқароликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлайди ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашади.

«Бу борада Европа Иттифоқи тегишли ресурсларни жалб этишда давом этади. Яшириб ўтирмайман, баъзи масалалларга турли нуқтаи назар ва фарқли ёндошувлар бор. Ҳеч қайси томон муҳокамадан ўзини тортаётгани йўқ, ишончимиз комилки, молуқот орқали ҳар иккала томонга фойдали бўлган қарорга келамиз», – деб қўшимча қилди Штерк.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей