ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Эртага АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё м...

Эртага АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини якунлайди

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёга сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий тадбири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан самимий қутлади ва унинг Ўзбекистонга илк ташрифи ўзаро ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият эканини таъкидлади, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 

Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб, ўзаро савдо ҳажми барқарор ўсмоқда. АҚШнинг “General Motors” корпорациясининг Ўзбекистондаги самарали фаолияти бу соҳадаги муваффақиятли ҳамкорликнинг ёрқин мисолларидан биридир. Стратегик шериклик доирасида Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида юқори технологияли учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Учрашувда минтақавий долзарб муаммолар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди. Афғонистондаги вазият, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

АҚШ давлат котиби самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Америка Қўшма Штатлари раҳбарияти икки мамлакат манфаатларига асосланган муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканини билдирди. 

АҚШ давлат котибининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Марказий Осиёнинг беш мамлакати (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов иштирок этди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов очди. 

Мажлисда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар муҳокама этилди. 

Учрашув якунида Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. Тадбир иштирокчилари олти давлат ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида умум манфаатдор масалалар юзасидан мунтазам сиёсий мулоқот ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг янги формати – «С5+1»ни ташкил этишни маъқуллади. 

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистон-Америка самарали музокараларининг ривожланиши умумқабул қилинган тамойиллар ва халқаро ҳуқуқ нормалари, ҳар икки давлатнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига хурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва демократик қадриятларига содиқликка асосланган.

Ҳамкорлик 2002 йилда имзоланган Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги деклорация шартлари асосида амалга оширилиб, унда стратегик ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва йўналишлари белгиланган.

 “Жаҳон” ахборот агентлиги берган маълумотга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошида автомобилсозлик, нефть-кимё, текстиль, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш сингари соҳаларда фаолият кўрсатувчи ўттиз олтита Америка компанияси аккредитациядан ўтган.

General Motors, Boeing, General Electric, Coca-Cola, Caterpillar, CNH Industrial ва бошқалар АҚШнинг Ўзбекистондаги йирик сармоядорлари қаторидан жой олган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг мамлакатимизга ташрифи Ўзбекистон ҳамда Америка халқлари ўртасидаги муносабатларнинг янада ривожланишига хизмат қилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари