ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Биринчи ўзбек-тожик ташқи ишлар вазирликлари ўрт...

Биринчи ўзбек-тожик ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашув декабрь ойида бўлиб ўтади

Ўзбекистон  ва Тожикистон  Ташқи ишлар  вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар  17-18 декабрда Душанбе  шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар  беради   Asia-Plus агентлиги.

«Икки давлатнинг мустақиллиги йилларида  Тошкент  ва Душанбе  ўртасида бу хилдаги  маслаҳатлашув ҳали бир марта ҳам ўтказилгани  йўқ. Душанбе  маслаҳатлашувида  томонлар делегацияларини   икки давлат  ташқи ишлар  вазирлари   бошқаради», - деб айтди  агентликка  Тожикистон  ҳукуматидаги  манба.

Маслаҳатлашувда  икки томонни қизиқтирувчи  долзарб  масалалар  муҳокама  қилинади. «Душанбе  ва Тошкент  ўртасида иқтисодиёт, савдо, транспорт, коммуникация соҳаларидаги муносабатларни  ривожлантиришга  алоҳида урғу  берилади», - таъкидлади  манба.

У  томонлар,  шунингдек,  минтақа, Яқин  Шарқ ва Афғонистондаги  вазият  бўйича фикр алмашиш ниятида эканликларини  ҳам  қўшиб қўйди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей