ru en ўз
1 USD = 8025.83  
1 EUR = 9597.29  
1 RUB = 129.63  
ru en ўз

Ўзбекистон илк маротаба Канн фестивалида тақдим этилмоқда. "Ахборот" дастурининг репортажини порталимизда томоша қилинг.

Бош саҳифа / Сиёсат / Барча шаҳарлар учун бош режалар ишлаб чиқилади

Барча шаҳарлар учун бош режалар ишлаб чиқилади

Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идоралар томонидан кўрилган чоралар етарли бўлмаганлиги сабабли 23 та шаҳар, 994 та шаҳар посёлкаси ва 922 та қишлоқ аҳоли яшаш жойлари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига эга эмас.

Мазкур вазиятни қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўнглайди:
2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурлари, 2018-2019 йилларда аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури ҳамда Ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини яхшилаш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича комплекс тадбирлар тасдиқланди.

Таъкидлаш керакки, ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини яхшилаш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича комплекс тадбирлар шаҳарсозлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник базани такомиллаштиришга йўналтирилган чораларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурлари тасдиқланиши қисқа муддатда барча шаҳарларни, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ ҳудудларининг бир қисмини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш имконини беради, бу эса аҳоли пунктларининг қиёфасини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади, кўчаларни ва бошқа ҳудудларни тартибсиз ва ўзбошимчалик билан қуриш ҳолатларининг олдини олади, яъни аҳолининг қулай яшаши даражасини оширишга кўмаклашади.

Аҳоли ҳаёт фаолияти учун қулай муҳит яратиш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаси ривожланган обод аҳоли пунктларини барпо этиш янги шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишининг натижаси бўлиши керак.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей