ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ...

Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти йиғилиши бўлиб ўтди

Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг 10-кенгаши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.  

Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги кенгаш ишида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония делегациялари иштирок этди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мазкур йўналишлардаги лойиҳаларни замонавий Япония технологияларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти юқори  мансабдор шахсларининг навбатдаги кенгашини 2016 йил Токио шаҳрида ўтказиш белгиланди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей