ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора С...

АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен 2016 йил учун режалари ҳақида сўзлаб берди.

Памела Спратлен Ўзбекистонга бундан деярли бир йил олдин, яъни 2015 йилнинг 19 январида АҚШ дипломатик миссияси раҳбари сифатида келганди.

Ҳисобот маълумотлари тақдимоти давомида АҚШнинг янги элчиси Президент Ислом Каримовга юқори баҳо берди, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий динамикаси ва ўзаро манфаатли, самарали алоқаларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, савдо-иқтисодий, инвестиция ва бошқа соҳаларда мавжуд товар айланмаси салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида юқори технологияли қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳар икки томон учун ҳам манфаат келтиришини айтиб ўтди.

Памела Спартлен ўзининг элчи бўлиб ишлашдаги илк йили анчайин масъулиятли кечганини айтади. «Ўзбекистонга келганимга бир йил тўлай деб қолганини сезмай ҳам қолибман. Ўтган йилнинг 19 январида келган эдим. Тошкентда ва мамлакат бўйлаб сафарларимда АҚШ элчихонаси ходимларини илиқ кутиб олишди. 2015 йил АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга оид масалалар хусусида муваффақиятли йил бўлди. Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан ҳамжиҳатликда ишлаш орқали барча соҳалар бўйича кўп қиррали муносабатларнинг кенг қулоч ёзишига эришдик. Ўтган йилнинг яна бир муҳим воқеаларидан бири АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Самарқандга ташрифи бўлди. У Президент Ислом Каримов билан учрашди ва Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг «C5 + 1» деб номланган илк тарихий учрашувини ўтказди. 2016 йил бизнинг олдимизга барқарор муносабатларни янада кенгайтириш вазифасини қўяди. Америка Қўшма штатлари халқи ва унинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари номидан ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон халқига мустаҳкам соғлик, тинчлик ва хотиржамлик, баркамоллик ва бахт тилайман».

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей