ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Комилов ШҲТга аъзо давлатлар Миллий коор...

Абдулазиз Комилов ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлар кенгаши йиғилишини ўтказди

2016 йилнинг 15–18 март кунлари Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари шу йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ҳамда Ўзбекистон раислиги доирасида бўлиб ўтадиган бошқа тадбирларни батафсил муҳокама қилишди.

Мажлисда ШҲТ Котибиятининг Ҳиндистон ва Покистонга аъзо давлат мақомини бериш ҳамда ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари – Озарбайжон, Арманистон ва Непаль билан Меморандумларни имзолашга оид музокаралар жараёнининг бориши тўғрисидаги маълумот тингланди.

Миллий координаторлар МККнинг Пекин шаҳрида навбатдаги мажлиси ўтказилиш санасини белгилаб олишди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей