ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Комилов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузил...

Абдулазиз Комилов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси раҳбари билан учрашди

2016 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевни қабул қилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Абдулазиз Комилов Евгений Сисоевни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши қарорига биноан уч йил муддатга қўмита директори лавозимига киришгани билан табриклади. Шунингдек, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминловчи асосий орган —  Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолиятига Ўзбекистон муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади.

Ўтказилган суҳбат давомида Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, МАТТ Ижроия қўмитасининг 2016 йил ва келгусидаги фаолиятининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари