ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Комилов ШҲТ Бош котиби билан музокара ўт...

Абдулазиз Комилов ШҲТ Бош котиби билан музокара ўтказди

2016 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

ШҲТ кун тартиби масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистон раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТнинг асосий тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида хабар берди.

ШҲТ Бош котиби Ўзбекистоннинг жорий раислиги ва Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши чоғида имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида муҳим босқич нуқта бўлиши ва кўп томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кераклигини таъкидлади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей