ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Комилов Хитойга ташриф буюради

Абдулазиз Комилов Хитойга ташриф буюради

Кун тартибида: жорий йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига тайёргарлик кўриш ишлари.

2016 йилнинг 27–29 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазизи Комилов бошчилигидаги делегация  Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазири Ван И билан Пекинда бўладиган учрашувда ўзбек-хитой алоқаларидаги долзарб масалалар муҳокамаси, ШҲТдаги ўзаро муносабатлар, жумладан, олдинда турган икки ва кўп томонлама фаолият, шунингдек, Ўзбекистонда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик ишларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

ШҲТ Бош котиби Рашид Олимов билан музокаралар доирасида  2016 йилнинг июнида Тошкентда ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашига амалий тайёргарлик масалалари, шунингдек, Ўзбекистон бу ташкилотга раислик қилиш муддатида ўтказиладиган бошқа тадбирлар муҳокама қилинади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 2016 йилнинг 23–24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей