ru en ўз
1 USD = 4070.38  
1 EUR = 4697.67  
1 RUB = 69.07  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош ко...

Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан учрашди

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда бугунги кунда 57 та давлатни бирлаштирган ташкилотда Ўзбекистоннинг иштироки муҳокама қилинди.

Учрашувда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги бўлажак раислиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказишнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.