ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Камилов Еврокомиссия вице-президенти бил...

Абдулазиз Камилов Еврокомиссия вице-президенти билан музокаралар ўтказди

2015 йилнинг 21 декабрь куни «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Музокаралар чоғида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, якунланаётган йилда 1996 йилда имзоланган Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга биноан ташкил қилинган деярли барча қўшма институтларнинг мажлислари бўлиб ўтди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш икки томон учун ҳам зарур эканлигидан далолат беради.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим мавзулари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей