ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эрон Исл...

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳани томонидан қабул қилинди

2018 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳани томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.

Суҳбат чоғида Вазир Эрон Президентига учрашув ўтказиш ва Ўзбекистон-Эрон мулоқотининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Ўзбекистон Раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ҳасан Руҳани ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон президентларининг 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбатда қатор минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди.

Эрон раҳбари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб қувватлади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа сиёсий ва иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей