Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида М-34 «Тошкент – Душанбе» автомобиль йўлининг 117-146 километридаги Тошкент кўчасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари ҳисобидан, “республика – вилоят – туман (шаҳар)” уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилсин.
2018 йил 9 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташқилотлари (ФAO)нинг Бош директор ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Владимир Рахманин бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Абдулла Арипов ва Сапар Исаков телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқаросининг ўлимига олиб келган ҳодисани муҳокама қилди.
2018 йилнинг 8 апрел куни Тошкент шаҳрига Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация келади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ қайтадан ташкил қилиш масаласи тармоқнинг бошқа муассаларида ҳам кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифининг иккинчи куни “Фориш” тоғ-дала ўқув базасида бўлди.
«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси доирасида пойтахтимизда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматида ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.
Ўзбекистонлик сиёсатшунос, журналист, халқаро конференция матбуот маркази раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Тожикистоннинг "Азия-Плус" сайтига берган интервюсида, бугун Тошкентда очилган Афғонистон бўйича халқаро конференциядан мўъжиза кутишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 март куни Кўксарой қароргоҳида "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбек...
2018-йилнинг 25-март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Ҳалил Карзай раҳбарлигида бўлажак Афғонистон бўйича форумда иштирок этадиган давлатлар ва халқаро ташкилотлар юқори мартабали мулозимларининг тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни сезиларли даражада кенгайтирди, Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этди. Шу билан бирга, ўзбек-афғон муносабатларининг юксак динамикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташқи сиёсати натижасидир.Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентябр ойида Ню-Ёркда бўлиб...
Бугун пойтахтимиз Тошкентда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18-23 март кунлари Бразилия Федератив Республикасига ташриф буюради.
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 29 март куни бўлиб ўтади, дея хабар берди парламент юқори палатасининг ахборот хизмати.
Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг расмий делегацияси Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Бу ерда бўлиб ўтган учрашувлар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.
Маълумки, Қозоғистон Республикаси 2018 йилни мамлакатда Ўзбекистон йили деб эълон қилган. Бу қозоқ эли ва Қозоғистон давлатининг ўзбек халқига, мамлакатимизга ҳурмати, эҳтироми рамзидир
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18 март куни Россия Федерацияси Президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги фармонни имзолади.