ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / 29 майда МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг й...

29 майда МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

МДҲ  ҳукумат  раҳбарлари  кенгашининг Қозоғистонда  ўтадиган  мажлисида  ҳамкорликнинг турли  йўналишлари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат  лойиҳаларини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда, деб  хабар  қилади МДҲ ижроия қўмитаси  матбуот хизмати.    

Ҳусусан, иқтисодиёт  соҳасида МДҲ  қатнашчилари  бўлган  давлатларнинг  молиявий-иқтисодий соҳадаги долзарб  масалаларни  ҳал этиш бўйича  ҳамкорликдаги  саъй-ҳаракатлари,  инновацион  ҳамкорликни  тартибга  солувчи ҳужжатларга  амал  қилинишининг бориши ва Давлатлараро Инновацион   ҳамкорлик   дастури доирасида 2015-2016 йилларга белгиланган  тадбирлар  муҳокама  қилинади. 

2020 йилгача бўлган  даврда  МДҲ қатнашчилари  бўлган  давлатларнинг минтақалараро ва чегарага  туташ  ҳудудлар бўйича  ҳамкорлиги Концепцияси ва уни амалга ошириш  бўйича чора-тадбирлар  режаси  лойиҳалари  кўриб чиқилади.

Бундай ҳамкорликдан кўзда тутилган  мақсад  минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, жумладан, уларнинг географик  аҳволини  ҳисобга олган ҳолда  ёрдам кўрсатиш, шунингдек, минтақаларнинг савдо-иқтисодий, маданий ва одамлар потенциалини ошириш, МДҲ  маконида интеграция  жараёнларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли келишилган  минтақавий сиёсатни шакллантириш  ва  амалга оширишга  қаратилган.  

Ҳукуматлар  раҳбарлари  муҳокамасига Интеллектуал  мулк соҳасида  кадрлар  тайёрлаш  ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини  оширишнинг давлатлараро тизимини  шакллантириш ва ривожлантириш  Концепцияси ҳам ҳавола  этилади.

Йиғилиш  кун  тартибига гуманитар  ҳусусиятга  эга бўлган ҳужжатлар ҳам киритилган. Жумладан, ҳукумат раҳбарлари 2016-2020 йилларда маданият  соҳасидаги  ҳамкорликнинг  асосий тадбирлари лойиҳасини  кўриб  чиқадилар.

Хавфсизлик  соҳасида  халқаро  йўлларда юк ташишда МДҲ давлатлари ҳудудида транспорт хавфсизлигини таъминлашга алоқалар  масалаларни  кўриб  чиқиш  ҳам  режалаштирилмоқда.  

Йиғилишда  шунингдек  қатор бошқа  масалалар  муҳокама  қилинади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей