ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Замондош / Жаҳонгир Азимов: “Бир биримизни илҳомлантира олади...

Жаҳонгир Азимов: “Бир биримизни илҳомлантира оладиган майдон ташкил қилишга муваффақ бўлдик”

Апрель ойида Интернет тармоғида 2017 йил февралда пойтахтимизда бўлиб ўтган мамлакатимизда илк бор ўтказилган ТЕDх – конференция видеосини кўрсатиш кутилмоқда. Ушбу видеони кўриш истагида бўлганлр сони кундан кунга кўпайиб бормоқда, чунки унинг қатнашчилари ўтказилган тадбир ҳақида тенгдошлари ва янги танишларига сўзлаб беришни давом эттирмоқдалар. Бу бизнинг етти нафар ватандошларимизнинг чиқишлари бўлади – улар ўзлари шуғулланиб келаётган ишлари ҳақида илҳомланиб гапириб бериб, ҳаётий саволларга жавоб беришга ҳаракат қилишган.

Мухбиримиз лойиҳа куратори Жаҳонгир Азимов билан суҳбатда бўлди.

- Жаҳонгир, мамлактимизда ёшларнинг турли соҳалардаги таниқли мутахассислар билан кўплаб учрашувлари доимий равишда ўтказилиб келинади. Шулар қаторида TEDx Mustaqillik square ташкил қилиш нимага керак бўлди?

- Сиз ҳақсиз, турли хил керакли ва зарур бўлган тадбирлар кўплаб ўтказилмоқда, аммо улар ундан ҳам кўпроқ, турли формат ва мазмунда бўлиши мумкин. Ва шулардан бири – TEDx – конференция. Бизлар TED Парижда, Канадада, Бухарестда, АҚШда, Қозоғистонда, Тожикистонда ўтказилмоқда деб кўп эшитганмиз. Ўзбекистонда ҳам ғояларга бой, ёрқин шахслар жуда ҳам кўп. Уларнинг ғоялари ҳақида жаҳон эшитиши керак, шунинг учун ҳам TEDни ташкил қилиш керак. Мен учун ушбу форматнинг икки йил давом этган тайёрлов босқичи жуда қизиқарли бўлди. Конференцияга бир неча кун қолганида эса бизлар уйларимизга тун ярмидан ўтганида қайтар эдик. Тайёрлов жараёни ўзига шунчалик торткан эдики, хеч ҳам афсусланмайман. Мен учун онам қанчалик қайғурганларини эслайман. Икки йиллик сермашшақатли меҳнатимиз эвазига катта таасуротлар олдик. Ўз ишларининг усталари бўлган Алишер Файзуллаев – олим ва дипломат, ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқувчи Синди Эдсон, мусиқачи Севара Мирсидиқова, Dream Job Advisor Хилола Сулейманова , балетмейстер Қодир Мўминов, сураткаш Эрнест Куртвелиев, кўзбоғловчи ва шоумен Дмитрий Поляковлар билан мулоқотлар унутилмас таасуротлар қолдирди.Конференцияни финали ҳам жуда қизиқарли бўлди. Ҳар бир қатнашчи билан уларнинг чиқишлари, конференцияни ўтиши икир-чикирлрини ишлаб чиқдик. Спикерларимиз зал билан қийинчиликларни енгиб ўтиш , орзулар, инсонннинг ҳаётдаги ўрни ҳақида суҳбат қуришди. Жиддий конференция доирасида янги сифатли мулоқот формати яратолганимиздан қувончимиз ичимизга сиғмас эди.

- TEDx форматини танлашингизга нима таъсир қилди?
- Мен икки йил Нью Мексика университетида таълим олдим. Уйга қайтганимдан кейин олдимда нима билан шуғулланишим керак, деган савол турар эди. Университетда ўқиб юрган кезларимдан бери таниш бўлган устозим ва дўстим Ўткир Тожимов тарқатиш учун муносиб бўлган ғоялар платформасини ташкил қилиш тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди. ТЕDни барча қоидаларини ўрганиб чиқиб, лицензия олиш учун ариза топширдим. Бир муддат ўтгач мен лицензияни қўлга киритганлигим ҳақида хабар олдим. АҚШнинг дастурлар алмашуви бўйича битирувчиси сифатида АҚШ элчихонаси кичик грантлари дастури доирасида грант ютиб олдим. Конференцияни тайёрлаш ва ўтказиш жарёни мен учун билим ва кучларимни синаш, ўзимним топиш босқичи бўлди.

- ТЕDх – конференциялар кейинчалик Тошкентда яна ўтказиладими?
- Ушбу муҳитга яна бир бор шўнғиш истагидаман . Конференцияни ўтказиш учун навбатдаги лицензияни олиш учун ТЕD глобал конференциялар доирасида ТЕDх ташкилотлар учун махсус тренингдан ўтиш керак. Тренингга ёзилишни ўзи мураккаб. Одамлар республикамизнинг бошқа шаҳарларида, олий ўқув юртларида ТЕDх ни ташкиллаштириш ташаббуси билан чиқаётганликлари қувонарлидир. Лицензия олиш учун ҳар бир фуқаро ариза бериши мумкин ва бунинг учун пул тўланмайди. Конференцияни ташкил қилишда қатнашганларнинг барчаси.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, ТОшкент давлат юридик университети ва Тошкентджаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари ва битирувчилари навбатдаги крнференцияни ўтказиш истагини билдиришмоқда. Ўзига конференцияни тайёрлаш жараёни ва у ўтаётган муҳит ўзига тортади. Бу ерда ўзингни эркин хис этасан, ижод қилиш учун платформанг бўлади ва кўпдан кўп завқ ва фойдали ахборот ва янгиликлар оласан.

- Нима учун сизга ушбу лицензияни олиш муҳимдир? Сиз нафақат бундай конференцияларни биласиз, балки ўтказиш тажрибасига ҳам эгадирсиз. Бу каби тадбирни бошқа ном билан ўтказиш учун сизга нима ҳалақит беради
- ТЕD х - жаҳонда тан олинган конференцияларни ўтказиш форматидир. Лицензия эса конференция ушбу андозаларга мувофиқ ўтказилишини тасдиқловчи ҳужжатдир. Қўлингда шу каби ҳужжат бўлганидан кейин талабларига амал қилишга ҳаракат қиласан. ТЕD х ни формати ва ўрнатилган қоидалари унинг доирасида ўтказиладиган мулоқотларни қизиқарли ўтказиш имконини беради.

Ундан ташқари ТЕD х - ўзига яраша кўрсатгич ҳамдир. Бизнинг вазифамиз Ўзбекистонлик ёрқин, ақлли инсонларга ўз ғоялари билан жаҳон даражасига чиқишларига ёрдам бериш ва Ўзбекистон нуфузини мустаҳкамлашдир.

Ўз дунёқараши билан баҳам кўришни истаган, ноёб амалий тажрибага эга мутахассислар конференцияларга ўқитувчи сифатида таклиф қилинишади. ТЕD аббревиатураси - Technology Entertainment Design – деб расшифровка қилинишига қарамай – улар турли соҳа вакиллари бўлишлари мумкин. Фақат битта чеклов бор – ҳеч қандай сиёсат, ҳеч қандай дин ва тарғибот бўлиши керак эмас. Ташкилотчилар ҳам, ўқитувчилар ҳам тадбирдан пул ишлашмайди.Алоҳида хусусиятлари - кичик аудитория (100 кишигача) қисқа чиқишлар ( 18 дақиқагача) ва сирли муҳит.

- Сизнинг назарингизда, ўтказган ТЕDх – конференциянгиз нимани ҳал қилиб берди.
- Биз жамиятимиз турли соҳалари вакиллари учун майдон ташкил қилдик ва унда ҳаётда энг муҳим нарса завқ ҳақида эслашади. Тажриба, бошдан ўтказган кечинмалар¸билимлардан завқ олиб жамият риворжланишига ўз улушини қўшиш истагини мустаҳкамлаб олиш мумкин. . Барчамизда тарқатиш учун муносиб бўлган ғоялар бор. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей