ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Замондош / Самандар Ҳикматуллаев: «Ер шаридаги қурилмалар ҳ...

Самандар Ҳикматуллаев: «Ер шаридаги қурилмалар ҳар йили 500 000дан ортиқ зилзилани рўйҳатга олади. Менинг вазифам одамларга бундай ҳолатда қандай яшашни ўргатиш»

Зилзила  вақтида одамларнинг 80% онгли  равишда  ваҳимага  тушади. Тўфон,  сув тошқини, довул ва цунами каби зилзилалар ҳам даҳшатли вайронгарчиликлар  келтириб  чиқаришга қодир. 

1966 йилги  зилзилалар  ҳали-бери ёддан чиқмайди, бу фожиа юртдошларимиз хотирасига қаттиқ муҳрланган.     Бироқ, орамизда  табиий офат – меҳнат  фаолияти  бўлганлар ҳам бор.  Ҳалокатлар – навбатдаги  вазифа. Вайронгарчиликлар – янги  топшириқлар.Уларнинг  умри даҳшатлар ва ноинсоний  юкламалар орқали ўтади, бошқаларни қутқариш учун ўз ҳаётларини ҳавф остида  қолдирадилар. Ҳа, қутқарувчиларда бундай ҳолларда  ўзини асраш қобилияти бирмунча  камаяди. Касб  тақозоси.  UT жамоаси  даҳшатли вазиятларда бизни профессионаллар  қутқариб  қолишига  шаҳсан ишонч  ҳосил қилди ва  буни сўз билан тасвирлаш қийин…

Зилзилалар, сел,  йирик сув омборлари  бузилиши ва аҳоли пунктларини сув босиши  хавфи -  булар инсоният билан   ёнма-ён  бўлган барча табиий офатлар  эмас.  Уларнинг оқибатлари  ҳақидаги  ўйларнинг ўзиёқ  одамни  даҳшатга  солади,  ҳисобсиз  одамларда  ваҳима уйғотади. Айни шунинг учун   мутахассислар  ер силкиниши ва табиий офатларнинг бошқа  ҳодисалари ҳақидаги  прогнозлар билан ўртоқлашишни ҳуш  кўришмайди.. Бу сейсмологлар, метеорологлар, олимлар  прогнозларни очиқ айтмасликларининг  ягона ва ҳақли сабабидир.

Бу табиий офатлар  олдида Фавқулодда  вазиятлар вазирлиги  ҳодимлари жасур  ва довюрак  бўлиб  кўринади. Улар  у ёки бу ҳолатларда  ўзларини қандай тутишни,  ўзлари  ва бошқаларни  максимал  даражада  хатарлардан асрашни биладилар. Муассаса  тизимида  бутун бошли  махсус  Фуқаролар  ҳимояси  институти  фаолият олиб бориши тасодифий  эмас.   

 

Бу ерда фалокат  юз  берганда ёрдам  қўлини  чўзадиганлар, ҳаётимиз учун масъулиятни ўз зиммасига  оладиганлар тайёрланади. Институт фавқулодда  вазиятларда фуқароларни ҳимоя қилиш тизимининг олий бошқарув  ва  ташкилий бўғини  мутахассисларини тайёрлайди, жабрланганга биринчи  бўлиб ёрдамга келадиганларни қайта тайёргарликдан ўтказади ва  фавқулодда вазиятларда ҳимоя  қилиш  усулларини  такомиллаштиради.  

Uzbekistan Today ўқувчиларни    қаҳрамонлардан  бири, капитан  Самандар Ҳикматуллаев  билан  яқиндан  таништиради. Ҳозир  суҳбатдошимиз  Фавқулодда  вазиятлар  вазирлигининг Фуқаролар ҳимояси институти  кафедра  мудири бўлиб  фаолият олиб бормоқда, ўтган йили эса у  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан  мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида “Содиқ  хизматлари учун”  медали билан тақдирланди.

 Самандар Юсуфжонович, бошқалар ҳаётини қутқариш... бу нимани билдиради? Яна ҳозир халқ  қаҳрамонига айланиш....

– Доим  жамоатчилик эътиборида  бўлишга  тўғри келади. Маҳаллада  болакайлар тинчлик бермайди, Фавқулодда  вазиятлар  вазирлигида хизмат қилишга қандай қилиб  кириш  ҳақида сўрайверишади. Уларнинг ҳамма саволларига  жавоб беришга  ҳаракат қиламан. Қўшниларим ёки  иш бўйича  тўқнаш  келадиганларнинг   кўплари кўз  ўнгимда  ўзгаришади.  Масалан, менинг тавсияларимга амал қилиб  спорт билан шуғулланишни бошлашади. Мен  мустаҳкам соғлик ва  аъло даражадаги жисмоний тайёргарлик  бизга хизматга  кириш учун зарур бўлган асосий  сифатлардан  бири эканига  ишонаман.

Ўзингиз бу соҳага қандай  қадам қўйгансиз?

– Университетдаги  устозларимиз   тавсия қилиган. Мен  Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) геология  факультетида  ўқиганман. 1996 йили,  Фуқаролар ҳимояси  институти  ташкил этилганда университетдаги ўқитувчилардан  штатларни шакллантириш бўйича иш олиб борилган, уларни  машғулотлар ўтказишга    жалб этишган. Мен  университетни тугаллаб Фанлар Академиясининг  геология  ва геофизика  институтига ишга  бордим, бироқ тез орада Фуқароларни  ҳимоялаш институтидан ишга  таклиф олдим. Аввалига ассистент-ўқитувчи лавозимига қабул қилишди, шундан сўнг йиллар  давомида   турли лавозимларда ишладим ва ҳозир кафедра бошлиғиман.  

Оила аъзоларингиз, сиз билан  фаҳрланишса  ва қўллаб-қувватлашса керак? Болалар сизнинг изингиздан  боришни режалаштиришмаяптими?

– Фаҳрланишади. Учта фарзандим бор. Ўртанча ўғлим Ватан ҳимоячиси  бўлишни исташини ишонч  билан маълум қилди.  Катта  ўғлим инглиз тилини мукаммал  эгаллади ва Жаҳон иқтисодиёти  ва дипломатия  университетига киришни хоҳлайди. Қизим эса ҳали жуда ёш, мен унинг  шифокор бўлишини истайман, бироқ, буни ҳали вақт  кўрсатади, у   қайси касбни танлайди.  Ҳаммалари ўз ҳаёт йўлларини ўзлари танлашлари тарафдориман. Рафиқам билан менинг вазифамиз, улар  яхши билим олишлари ва яхши инсон  бўлиб етишишлари  учун  шароит яратишдир.

 

 Қутқарув операцияларида қатнашганмисиз?

 

– Йўқ, мен объектларга чиқмаганман, мени  глобал даражадаги қутқарув  фаолияти масалалари  қизиқтиради. Яъни  мен  дунё       амалиётини ўрганаман,ўқув жараёнига инновация элементларини жорий этаман, бўлажак  қутқарувчиларни энг ғайриоддий  вазиятларга тайёрлайман. Биринчи  қарашда, ишим тинч,  зерикарли туюлиши мумкин, бироқ  бундай  эмас.    Биз институтда  барча ишни  амалиётга қаратамиз. Фавқулодда  вазиятлар  вазирлиги  - ҳар бири  фавқулодда  вазиятларда фуқаролар ҳимоясини таъминлашга  катта  ҳсса қўшадиган турли хизматларни ўзида  бирлаштирган  катта хўжалик.  Бизнинг вазифамиз- курсантларни ўқитиш, кейин аҳоли билан   фавқулодда  вазиятларда ўзини қандай  тутиш, ўзи ва яқинлари  ҳавфсизлигини  қандай таъминлаш борасида  иш олиб бориш. Фавқулодда  вазиятларга  тайёр  туриш – оғир оқибатлар  ва қурбонларга йўл қўймасликнинг энг ишончли  йўли.  

 

Негадир  мутахассислар эҳтимол тутилган фавқулодда  вазиятлар, зилзила  ва бошқа ҳодисаларга  оид  прогнозларни баҳам  кўришни кўп ҳам хушлашмайди.Нима деб ўйлайсиз, бу тўғрими?

– Бу фикрингизга қўшилмайман. Институтимизда маҳсус харита бор, унга аҳоли учун  ҳавф туғдириши ва оғир оқибатлар  келтириб чиқариши мумкин бўлган табиий  фавқулодда вазиятлар  ҳақида маълумотлар  киритилган. Махсус  ўқув хоналари бор, уларда  техноген  хусусиятига эга бўлган  халокатлар  эҳтимоли  кўриб чиқилади.

Бизнинг ёндашувимиз  ана шундай – биз  ҳар бир кишига бўлиши мумкин бўлган фавқулодда  вазият тўғрисида, бундай  вазиятларда қандай  чоралар кўриш лозимлиги ҳақида керакли маълумот  беришга  ҳаракат  қиламиз. Бу тўғри, чунки, ҳамма нарсани билиб бўлмайди.Масалан,  ҳар бир вилоят, туман ҳокими ёки  иқтисодиёт  ва ижтимоий  соҳа объектлари раҳбарлари  ўзларига  ишониб топширилган  ҳудудда  юзага  келиши мумкин бўлган фавқулодда  вазият тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак ва сизга  ишонч  билан айтаманки, професионаллар қурбонларга  йўл қўймаслик учун  нима қилиш кераклигини яхши билишади.

Фавқулодда вазият оқибатларидан  ҳимоялаш – бу жуда  мураккаб чора-тадбирлар  мажмуаси,  уни амалга  ошириш  турли хизматларнинг  ҳамкорликдаги  харакатларини  тақозо этади.  Шу билан бирга энг замонавий технологияларни қўллаган  ҳолда уларнинг оқибатлари олдини  олишга  ҳаракат  қиламиз. Аксарият  ҳолларда одамлар ваҳимага тушмасликлари  учун бу иш кўп  ҳам овоза қилинмайди. Масалан,  сўнгги йилларда  қурилиш  меъёрлари қайта  кўриб чиқилди, иншоотлар  ҳавфсиз бўлиб қолди, бинолар энг кучли зилзилаларга  ҳам бардош бериш  имкониятига  эга  бўлган  ҳолда бунёд  этилмоқда.

Аҳолига ҳам  ўргатяпмиз. ОАВ, дарсликлар орқали, жойларда ўтказилаётган махсус курслар воситасида  у ёки бу вазиятларда ўзини қандай тутиш ҳақида маълумот беряпмиз.  .

 

Бизга ўзимизни  қандай тутиш кераклиги ҳақида гапиришади, бироқ ҳеч ким прогнозлар тўғрисидаги маълумот ҳақида сўз очмайди...

– Тушунинг, прогноз – ҳамма учун  фойда келтирмайди.  У аҳолининг катта қисми ҳимоясини ташкил этиш учун масъул  бўлган шахслар доираси учун керак.Улар  прогноз асосида қилиниши лозим бўлган ишларни режалаштиришади.Масалан, зилзилани олайлик.  Ҳа,  фан ва технологияларнинг ривожланиши туфайли олимлар  айрим кучли зилзилаларнинг санаси  ва вақтини аниқ айтишга  муваффақ  бўлишди, бироқ аксарият  ҳолларда улар фақатгина эпицентрнинг тахминий локацияси тўғрисидагина огоҳлантиришяпти. Ер шарида  йилига 500000 дан ортиқ  зилзилалар рўйҳатга олинади, уларнинг кўпчилигини одамлар хатто  ҳис ҳам этишмайди, чунки улар  амплитуда  бўйича  заиф  бўлади. Тасаввур қилинг, агар  уларнинг ҳар бири ҳақида  хабардор  қилинса ва бунинг устига  аниқ санаси  айтилмаса нима  бўлади.Бундан  кўра аҳоли учун  зилзила вақтида ўзини қандай тутиш  кераклигини билиш  муҳимроқ.

 

Зилзила  вақтида  ўзини қандай тутиш керак?

– Ер ости силкинишини ҳис қилиш билан  хонадаги хавфсиз жойга  жойлашиб олинг, ҳатто энг  кучли зилзилада  ҳам кам  шикастланасиз.Бундай жойлар -  хона  бурчаклари, эшик ости, стол тагидир. Ҳеч қачон  бинодан  қочишга  уринманг,айниқса, кўп қаватли уйларда.  Сейсмик  фалокатлар вақтида  эҳтиёт  чоралари  ва ўзини қандай  тутиш  чоралари, афсуски, қарийб  қон  билан ёзилган. Бу маълумотлар дунёдаги  энг катта вайронгарчиликлар келтириб чиқарган зилзилалар оқибатларининг таҳлилига  асосланган.  

Фуқаролар ҳимояси институтидаги фаолиятингиз давомида энг эсда қолган воқеалар борми? 

– Институтда симуляция  маркази  қурилиши, десак  бўлади. Унинг  таркибида  зилзилалар  туфайли вайрон  бўлган  бинолар экспозициясини ўз ичига олган намойиш  зали, музей, тиббиёт  кабинети, релаксация хоналари, мажлислар зали ва ўқув аудиторияси  бор. Комплекснинг  ташкил  этилиши зилзилалар ва  бўлиши мумкин бўлган вайронгарчиликларга  қарши  ҳаракатлар тўғрисидаги барча   билимларни бир жойга  жамлаш имконини берди. Биномизнинг  «эпицентри» зилзилани ўхшатиш  борасида дунёда иккинчи ўринда  бўлган тренажер. Унда ҳар қандай зилзила эпицентридаги вазиятни келтириб чиқариш мумкин.  Жумладан, у сўнгги йиллардаги энг  даҳшатли зилзилаларни “қайта келтириб чиқариш” имкониятига  эга. Бу тингловчиларга  бугунги кунда инсоният энг кучли зилзилаларга  бардош берувчи мустаҳкам бинолар қуриш  имкониятини берувчи технологияларга  эга эканини  яққол  кўрсатиш учун керак.   Тренажер меҳмонхона  хонасига  ўхшаш шаклда бўлиб, бу ерда  тингловчиларимиз  зилзила юз берган  вақтда  ўзларини қандай тутишлари  кераклиги бўйича билимга эга  бўладилар – ҳар ким  ҳавфсиз  жойни эгаллаши лозим.Айтмоқчи, 13 январда бу марказ  фойдаланишга  топширилганига  роппа-роса олти йил  бўлади.  

Марказ самарали ишламоқда,  унинг иши йўлга қўйилгандан кейин нима ўзгарди?

– Ўқув жараёнига  симуляция  марказининг  жорий  этилиши  аҳоли ҳимояси  ва ҳудудларни фавқулодда  вазиятлардан  ҳимоялаш соҳасида кадрлар  тайёрлаш даражасини тубдан  яхшилаш  билан бир қаторда бу билимларни кенг оммага  тарқатиш ишида  ҳам ижобий силжишга сабаб бўлди.  

Зилзила оқибатларининг намойиши тинловчиларга  ҳавфсизлик  ва  зилзила оқибатида  юзага  келадиган оғир вазиятларда тўғри ҳаракатланишга тайёр бўлиш маданиятини шакллантиради.

Яқинда Ион-плазма ва лазерь  технологиялари институти  қошидаги  ихтисослашган конструкторлик-технология бюроси олимлари  мамлакатимизда  ишлаб чиқарилган сейсмографни синовдан ўтказдилар. Натижалар  энди Ўзбекистон ўз кучи билан бу қурилмаларга  бўлган эҳтиёжни қондира  олишини кўрсатди.  

Умид қиламанки,  вақти келиб  бундай қурилма бизнинг музейимизда  ҳам  бўлади. Марказий Осиёдаги энг биринчи  сейсмограф унинг кўргазмасидан ўрин олган. У  19-асрнинг 80 йилларида ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган асримизнинг 60 йилларигача  ишлаган. 

2016 йилда   фаолиятингиздаги асосий нарса ҳақида...

– Кафедра жамоаси  билан, биз беш кишимиз,  Фавқулодда  вазиятлар вазирлигининг Фуқаролар  ҳимояси  институти фаолиятига, демак,  фавқулодда  вазиятларда аҳолини ҳимоялаш  тизимини мустаҳкамлашга  муносиб ҳисса қўшамиз...

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей