ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Замондош / Нодирбек Абдусатторов – жаҳон рекордсменлигига ном...

Нодирбек Абдусатторов – жаҳон рекордсменлигига номзод

12 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторовнинг келгуси уч ойи жуда тиғиз бўлиши кутилмоқда. Бўлажак бешта турнирда иштирок этиб яна иккита гроссмейстерлик баллни қўлга киритса, Сергей Карякинни жаҳон рекордидан ўзиб кетиб шахматлар тарихида энг ёш гроссмейстер бўлади. Унинг тренери – халқаро гроссмейстер, ФИДЕ тренери Дмитрий Қаюмовнинг айтишича, 12 ёшли Нодирбек энг ёш гроссмейстер бўлиш вазифасини уддалай олади. Далиллар сифатида Нодирбекнинг шахмат бобида эришган шахсий ютуқларини келтиради : “Нодирбек 8 ёшгача бўлган шахматистлар орасида ўтказилган жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган, кейинроқ эса 10 ёшгача бўлган спортчилар орасида иккинчи ўринни эгаллади , ўқувчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида икки карра чемпион бўлди ва гроссмейстерликнинг биринчи балини ишлашга муваффақ бўлди. 40 йил турли мамлакатларда тренерлик қилган бўлсам, бундай қобилиятга эга бўлган шогирдим бўлмаган. Бола жуда ҳам меҳнаткаш, хотираси аъло , ўйин позицияларини яхши эслаб қолади ва энг асосийси - рақибидан қўрқмайди. ”.

Uzbekistan Today саволларига жавоб бериб Нодирбекни ўзи ҳам фақат ғалабага ўзини тайёрлаётганини ва баҳор тиғиз келишини тан олди.

- Нодирбек, 12 ёшда жаҳон шахматида пешқадам бўлиш учун нима керак?

-Меҳнат қилиш керак ва шуғулланиш зарур. Доимо йўл қўйилган хатоларни излаб уларни тузатиш устида ишлаш керак. “Мағлубиятсиз ғалабалар бўлмайди”, “Хатолар кўп нарсага ўргатади” . – булар муваффақиятли шахматчи бўлиш учун йўриқнома. Ҳеч бир мағлубият эътибордан четда қолмаслиги керак. Мусобақалардан кейин бўлса ҳам хатони ва унинг ечимини топиш керак. Мен кўп бор ютқазганман ва шунинг учун балки ғалабаларимдан завқ оламан.Ғалабага эришиш учун шуғулланаётган машғулотингни жуда севишинг керанг. Мен, масалан, шахмат машғулотларидан ҳузур оламан. Шахмат билан нафақат махсус республика спорт мактабида шуғулланаман. Шахматга бўлган муносабатим болалик чоғимда отам ўйнаш кўникмаларига ўргата бошлаганда ва қадимги ўйин ҳақида гапириб берган чоғларида шакллана бошлаган эди.

- Сени энг кўп ранжитган мағлубият ҳақида айтиб берасанми?
- 2016 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Лигаси финали. Жуда ҳам муваффақиятсиз ўйнадим. Нима бўлганини билмадим, аммо мен кўп ютқаздим, позицияларни эътиборсиз қолдирдим, стратегия устида ишламадим, натижада барбод бўлдим.

- Энг ёрқин ғалабанг , эсингда қолган турнир ҳақида гапириб бер.
- Россия Санкт-Петербурги, чунки ушбу шаҳарда бўлиб ўтган турнирда халқаро уста нормативини бажардим, кейинроқ эса ўзимнинг биринчи гроссмейстерлик баллимни ишладим.

-Буниси ҳам 2016 йил билан боғлиқ. Санкт-Петербургдаги М.Чигорин мемориали – очиқ турнир. Уша турнирда биринчи гроссмейстерлик баллимни қўлга киритишга муваффақ бўлдим. Учта гроссмейстерлар билан ўйнашга тўғри келди. Биринчисида ғолиб бўлдим, иккинчиси дуранг бўлди, учинчисини ютқаздим.

- Дунёни кўп кезишингга тўғри келади, қайси шаҳар ёки мамлакат кўпроқ ёқади сенга ва эсингда қолган ?
- Спорт сафарлари юзасидан 15 та мамлакатда бўлдим, уларнинг ҳар бири ўзгача , янги танишлар ортирдим, янги чўққиларга эришдим.

-Венгрия алоҳида эътиборга сазовор. Мени ўзига гўзал ва бетакрор архитектура ёдголиклари билан мафтун этди.

- Мактабда ишлар қалай, шахмат билан ўқишни бирга олиб бориш қийин эмасми? Турнирлар сабабли кўп дарслар қолиб кетаётган бўлса керак?

- Пойтахтдаги 152 –мактабнинг 6 синфида ўқийман. Шахмат билан бирга ўқишни олиб бориш унча қийин эмас. Ўқитувчиларим тушунишга ҳаракат қилишади . Турнир сабабли ўтказиб юборган материални мустақил равишда ўзим етказиб оламан. Агарда мураккаброқ мавзу бўлса, ўқитувчиларим ёрдам беришади.

- Қайси фанлар сенга кўпроқ ёқади?

- Ҳамма предметларга қизиқаман, аммо кўпроқ математика, рус тили ва адабиёт фанлари ёқади. Рус тилига қизиқаман, чунки рус мактабида ўқийман ва ушбу тилни мукаммал ўрганмоқчиман.

- Адабиётлар кўп ўқийсанми?

- Айтдим-ку: адабиёт – яхши кўрган фанларимдан бири. Мактабда адабиётдан бериладиган асарлардан ташқари, қўшима адабиётлар ҳам ўқийман. Яқинда Худойберди Тўхтабоевнинг навбатдаги асарини ўқиб чиқдим

- Синфдошларинг билан муносабатларинг қандай?

- Ёмон эмас.

- Шахмат ўйнашни ўргат, - деб мурожаат қилишадими?

- Ҳа¸албатта . Барча истак билдирганларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Мактаб, шахмат ва китоб мутоаала қилишдан ташқари яна нима билан шуғулланасан?

- Мактаб билан шахматлар деярли барча вақтимни олади. Шу билан бирга тенгдошларим билан ҳовлида футбол ўйнаб туриш учун, енгил атлетика билан шуғулланиш учун вақт топиб тураман. Стадион ҳам уйимизга яқин. Спорт билан шуғулланиб туришим стол олдида бир неча соатлаб ўтиришим учун кўмакдир.

- Ва оҳирги саволим: нима учун кўплаб тенгдошларинг орасидан сен чўққиларга эришишга муваффақ бўлдинг? Шахматда селарли натижаларга эришмоқчи бўлган тенгдошларингга нима маслаҳат қилган бўлар эдинг?

- Ўз олдингга аниқ мақсад қўйиб олиб уни бажаришда тиришқоқлик кўрсатиш керак, шуғулланаётган машғулотларинг сени қувонтириш керак. Истагинг бўлмаса, ота-онангнинг ҳохиши билан бажараётган ишинг яхши натижаларга олиб келмайди .  
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей