ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Замондош / Фазлитдин Баҳриддинов: “Томир жароҳлари ҳам инсон...

Фазлитдин Баҳриддинов: “Томир жароҳлари ҳам инсон ҳаётини сақлаб қолади

Бир дақиқа  ҳаловат йўқ. Ўй-хаёллар ҳам доим бошқалар тақдири билан  банд. Академик В.Воҳидов  номидаги Республика ихтисослашган жарроҳлик  марказининг томир жарроҳлиги  бўлими мудири Фазлитдин Баҳриддинов ўзининг 65 ёшида  шундай  ҳаёт тарзида  яшайди. У  билан  учрашувимиз  доктор навбатдаги мураккаб операцияни тугатган  заҳоти юз  берди  ва 20  дақиқага яқин  давом этди. Бу вақт  мобайнида  унинг  мобиль телефони  уч марта жиринглади. Қўнғироқ қилганларнинг барчаси унинг маслаҳатларини  олиш  истагида бўлган беморлар эди. 

–   Операция  яхши ўтдими?

– Тузук. Бемор  ўзини яхши  ҳис қиляпти. Унинг уйқу  артерияси тошмалар билан деярли қопланиб бўлган  экан, яхши,  вақтида  келгани, оз бўлмаса бутунлай ёпилиб қоларди – бу эса қарийб  инсульт дегани. Томирлардаги тиқин жуда даҳшатли - инсультлар, инфарктлар,қўл-оёқлар ампутацияси.Замонавий тиббиётнинг энг муҳим  ютуқларидан бири шундаки,биз бу томирларни тозалашимиз  ва қон айланишини меъёрдаги ҳолатга  келтиришимиз  мумкин.  

Бундай операцияларни  бир неча йиллардан бери қилаётганимизга қарамай, бугунгиси алоҳида  ҳодиса  бўлди. Гап шундаки,  бемор кўплаб бошқа касалликлар, жумладан бронхиал нафас сиқишига ҳам  дучор  бўлган.  Бундай ҳолатда умумий  наркоз  бериш бутунлай  таъқиқланган, бу ҳавфли.  Яқиндагина бундай  беморларни жарроҳлик  йўли билан  даволашни рад  этган эдик. Бу сафар эса операцияни амалга оширишга  муваффақ  бўлдик. Бунга  замонавий  технологияларни  жорий этаётган анестезиология  ва реанимация бўлими  мутаҳассисларининг маҳоратлари туфайли эришдик. Аниқроқ  айтганда, организмнинг  бизга зарур бўлган қисмини оғриқсизлантириш билан, яъни кучли  наркотик препаратларсиз,  операция қилдик. Икки соатдан кейиноқ бемор ўзини яхши  ҳис қилди.

 – Бу операция энг эсда қоларли амалиётлардан бири бўлса керак?

 – Бу қандай  қарашга  боғлиқ.Агар  янги технологияларни  ўзлаштириш жиҳатидан бўлса, албатта  ҳа. Биз  кўп  беморларга ёрдам бериш имкониятини яратувчи   бебаҳо тажриба олдик. Бироқ, иккинчи томондан  қараганда – бу оддий ҳолат. Биз мамлакатнинг асосий, энг йирик жарроҳлик  марказида  ишлаймиз   ва  профессионал жиҳатдан  доимий   равишда ишимизни  такомиллаштириб бориш: янги  технологияларни  ишлаб чиқиш,чет эллик шифокорларнинг энг яхши тажрибаларини тадбиқ этиш, уларни ҳудудий клиникаларга ҳам  тақдим  этиш – бизнинг асосий  мажбуриятимиз ҳисобланади.  Мен марказда  биринчи  бўлиб  уриб турган юракни операция қилишимга  тўғри келган,  мустақиллик йилларида биринчи марта  буйракни  кўчириб ўтказиш  ва бошқа  кўплаб  мураккаб  амалиётларни бажарганман. Умуман олганда, булар  замонавий  тиббиётнинг  меъёрларидир.

– Ҳар ҳолда сизнинг иш  тажрибангизда алоҳида эсда  қоларли воқеалар бўлгандир...

– Албатта. Бу тўқсонинчи йилларнинг бошларида  юз берганди. Тез ёрдам машинасида  бизнинг марказимизга бўйнидан пичоқ жароҳати олган 23 ёшли йигитни олиб келишди.Ўшанда  марказимиз асосчиси Восит Воҳидович ўзи  операция қилди ва мени ассистентликка  олди. Бу жуда мураккаб,  ностандарт операция эди. Уни ўмров остидаги томирнинг жароҳатланган  қисмига  ўтишнинг қийинлиги янада мураккаблаштирди -  жароҳат суяк  остида эди.

Амалиёт жараёнида устознинг тоблари бўлмай  қолди... Операция хонасидан чиқаётиб, амалиётни  мустақил равишда  олиб боришни менга топширдилар. Уни давом эттириш қатор мураккаб  қарорлар  қабул қилишни  талаб этарди. Қон  кетишини  тўхтатгандан  кейин,иккинчи босқичга ўтиш   - қўллардаги қон айланишини тиклаш лозим эди...

Устозим, албатта, бемор тақдиридан  жуда ҳавотирланди: «Мураккаб, ностандарт ҳолат ва ёш  тажрибасиз  жарроҳ». У бемор қўлсиз қолишидан қўрқарди  - менинг кичик  хатоим шундай оқибатлар келтириб чиқариши мумкин  эди. «Эҳтимол гангрена  бошланган  бўлса  керак» –  у  эртаси  куни  эрталаб  бу беморни кўрикдан  ўтказиш учун  кетаётганда шу  сўзларни айтди. Бироқ у яхши  натижани кўриб.... афсусланди. Ўшанда беморни кўрикдан  ўтказаётганда унинг чеҳрасини кўрганингизда эди!..

Ўша куниёқ у мени  бўлим мудири  этиб  тайинлаш  ҳақида қарор  қабул  қилди.  

Тан олишим  керак,Восит Воҳидович менинг  жарроҳ бўлишимда муҳим   роль ўйнаган. Аҳир  мен - Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган  йигит,  мамлакат  жарроҳларининг бу етакчи  жамоасида  ишлашимга у сабаб бўлган.

– Бу ҳақда батафсилроқ сўзлаб беринг.

– Ўз профессионал  фаолиятимни мен  умумий жарроҳликдан  бошлаганман. Ўшанда,  ўтган юз йилликнинг  80-йилларида мамлакат ҳудудларида  томирлар бўйича  мутахассислар жуда кам  эди.. Ўша  вақтларда  бу - умуман  тиббиётда янги йўналиш эди.  Шундай қилиб мен В.Воҳидов  номидаги  Республика ихтисослашган  жарроҳлик  марказининг клиник ординатурасига кирдим. Восит Вохидович  ҳар ойда биздан имтиҳон олар эди. Мен анатомияни анча яхши билардим, у менга  бу фандан  доим беш қўярди. Жарроҳ учун эса энг асосийси  анатомияни аъло даражада  билиш ҳисобланади.   

Ординатурани  тугатгач. устозим  менга марказда  ишда  қолишни  таклиф  қилди. Ҳозиргача унинг сўзларини эслайман: “тил масаласида, албатта, сенда  муаммолар бор, лекин  калланг яхши ишлайди, сен билан ишласа бўлади”.  Бундай  таклифни  мен, албатта кутмаган эдим, негаки жонажон Наманган вилоятига  қайтишни ва у ерда ишлашни хоҳлагандим.  Бунинг устига  оилам, кичкина  қизчам ҳам у ерда эди, Тошкентда эса уй-жойим ҳам йўқ.  

Бироқ, Восит Воҳидович,  барибир ўз айтганида  туриб олди. Ҳамма нарсада ёрдам  бердилар, хатто янги уйдан  квартира ҳам  беришди. Ўша вақтда  марказ  ҳодимлари учун эндигина  кўп хонадонли уй  қурилган бўлиб, менга ана шу уйдан уч хонали квартира ажратишди.

– Сиз нега  айни  жарроҳликни  танлагандингиз...

– Яхши савол. Жарроҳликка шунинг учун келгандимки,  қўлларим билан  нимадир қилишни истардим.  

– Қийинчиликлар  чўчитмадими?

– Аксинча ўзига  тортди.  Биласизми, халқимиз  «кардиожарроҳ», «нейрожарроҳ» деган  сўзларни  эшитса,  дарҳол  тўлқинланиб  кетади, ҳавас  қилади. “томирлар жарроҳи”  деган сўз эса  деярли ҳеч қачон  ҳис-ҳаяон уйғотмайди.  Гарчи... Агар муҳимлик тўғрисида  гапирадиган  бўлсак,  бизнинг мутахассислигимиз кардиожарроҳлик  ёки нейрожарроҳликдан кам  эмас,  аҳир айни биз томирлардаги тиқинлар муаммолари,  ўлимга олиб келувчи  қон  кетишлар бўлган ҳолларда томирлар ёрилиб  кетишининг олдини олиш  билан шуғулланамиз.  Томир  жарроҳлари ҳам  инсон ҳаётини сақлаб қолади.  Бу жуда  мураккаб  йўналиш, негаки, тананинг йирик анатомик  қисмларидаги қон  таъминоти учун  муҳим  бўлган  йирик  томирларни операция  қиламиз.  Уларда  қон  жуда катта  босим остида оқади. Кейинги  вақтларда  йирик магистраль  томирларни сунъийлари  билан алмаштириш  бўйича кўп  амалиётларни бажаряпмиз.   

– Ҳаётингизда бир неча  бор  танловларга дуч  келдингиз, сиз  кардиожарроҳлик ёки урологияга ўтиб  кетишингиз  мумкин эди. Бироқ барибир томир  жарроҳлигида  қолавердингиз, нега? 

– Бу жуда оддий, негаки,  барча бошқа  йўналишларнинг асоси – томир  жарроҳлигидир. Юрак -  қон томирлар, буйракни кўчириб ўтказиш – яна  асосан  томирлар  билан ишлайсиз. Айни томир  жарроҳлигини  яхши  билганим, менга бошқа  йўналишларни осон  ўзлаштириш  имконини берди. Тегишли соҳаларнинг етакчи клиникаларида  малака оширишнинг ўзи  кифоя қилди.   

Томир жарроҳлигида  шунинг учун  қолдимки,  бу мен учун асосларнинг асосидир. Бошқа  йўналишлар – бу  раҳбариятнинг топшириғи – “ёрдам бериш  керак”, “бошлаб  бериш керак”  каби. Вақти  келиб бу  йўналишларга ёш  мутахассислар  жалб  этилди, мактаблар  яратилди.

Менинг томир  жарроҳлиги  бўйича  ҳам  шогирдарим  жуда кўп,  улар ҳозир республиканинг бошқа  йирик  марказларида   мустақил  фаолият олиб боришяпти, ҳудудларда  ҳам тарбияланувчиларим  оз  эмас.

– Қандай орзуингиз бор?

– Мен  яқин  вақтларда  мамлакатимизда бир-бирига ўхшаш буйракларни трансплантация  қилиш ривожланишини  жуда  хоҳлардим. Биз 50 дан ортиқ  амалиёт  ўтказдик, улар  бизнинг мутахассисларимиз бу хилдаги операцияларни бажариш ва бемор  дардига  малҳам беришга тайёр эканлигини кўрсатди. Бироқ, бундай  операциялар мунтазам равишда  амалга  оширилиши  учун Қонун  керак.  Бундай беморлар учун  трансплантация ягона  имконият.  Ҳамма  ҳам   хорижда  даволаниш имкониятига  эга  эмас. Биз  бу одамлар  мамлакатимизда  малакали  муолажа  олишларига  эришишимиз  керак.Аҳир  бунинг учун  барча  шарт-шароитлар  етарли.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей