ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Замондош / Фарҳод Жаҳонгиров: «Дори одамларга ёрдам бераётган...

Фарҳод Жаҳонгиров: «Дори одамларга ёрдам бераётганидан ҳурсандман»

Аритмияга қарши препарат – аллапинин дунёни забт  этишда  давом этяпти.У нафақат мамлакатимиз, балки Россия ва Беларусь дорихоналарида  ҳам харидоргир.

Ҳиндистон ва Хитойга  етказиб  бериш бўйича музокаралар  олиб бориляпти. Бу дорининг шифобаҳш асосларини биринчилардан бўлиб кашф  этган  тиббиёт  фанлари доктори, Ўзбекистн Республикасининг фан ва техника соҳасидаги  1 даражали  давлат мукофоти соҳиби,  Ўсимликлар моддалари кимёси  институтининг фармакология ва токсикология бўлимининг бош илмий ходими Фарход Набиевич Жаҳонгиров саксонинчи ўн йилликка қадам қўйганига қарамай  аритмияга  қарши янги, янада  мукаммал препаратлар яратиш устида  иш олиб бормоқда, улар  яқин  вақт ичида  дорихоналаримизда  пайдо бўлади. 

Фарҳод Набиевич, одамларга самарали, ҳозир оммалашиб  кетган дори воситаси туҳфа этган киши нималарни ҳис  қилади?

– Нимани ҳис  қилиши мумкин? Ҳеч нарсани ҳис  қилмайди. Одамларга  ёрдам бераётган бўлса  жуда яхши. Тўғри, одамлар бор, ҳаётида бир марта нимадир қилади-ю,  кейин ҳар бурчакда  мақтаниб юради:   «Мен фалон ишни амалга оширдим!». Мен ундайлардан эмасман. Шунчаки ўз ишимни давом эттираман. Ўз вақтида устозим Фаҳриддин Садриддинов раҳбарлигида бир қатор ўсимлик моддаларининг аритмияга  қарши хусусиятларини кашф этиш бахтига муяссар  бўлганман.Бу кашфиёт  базасида  аритмияга  қарши бошқа препаратларни, жумладан аллапининдан  ҳам кўра самаралироқ дори воситаларини яратиш  мумкин ва ҳозир  шунинг устида иш олиб боряпмиз.  Яқинда аксаритмин клиник  синовдан  ўтди ва соғлиқни сақлашда  қўллаш  учун  руҳсат олинди. Бу жуда яхши препарат, у аллапинин кучсиз бўлган вақтда таъсир кўрсатади,  анча юмшоқ даволаш таъсирига  эга ва анча арзон бўлади, бу ҳам албатта ахамиятга  эга.

Бирон нарсани биринчи бўлиб кашф  этиш учун болаликдан шуғулланиш керак дейишади, бу тўғрими?

– Унчалик эмас, деб ўйлайман. Мактабда мен физикага  қизиққанман. Бизда, мен Янгийўлда ўқиганман, жуда иқтидорли физик бор эди, у дарсдан ташқари биз билан кўп шуғулланарди.  Биз ёшларга қаратилган илмий-оммавий  журналларни кўп  ўқирдик,у вақтларда бундай нашлар жуда кўп бўларди. Масалан,  «Знание – сила»(“Куч билимда”), «Техника молодежи»(“Ёшлар техникаси”) ва бошқа кўплаб  журналлар бор эди. Биз болалар сунъий интеллект, сунъий органлар каби  тушунчаларга берилиб кетгандик. Ҳатто мактабни тугатгач, мен Москва энергетика институтига киришга  ҳаракат  қилганман, бироқ ота-онам фикримдан  қайтаришди …

 Унда кашфиётлар қандай амалга оширилади. Ўз тажрибангиз  ҳақида сўзлаб беринг…

– Ота-онамнинг  сўзларига қулоқ тутиб, Тошкент  тиббиёт  институтига ўқишга кирдим  ва уни тугалладим. Талабалик  йилларида мени фармакология қизиқтириб қолди – жуда  қизиқарли предмет – у шифобаҳш  моддаларни  ўрганиш  билан шуғулланади, бу йўналишдаги илмий тадқиқотлар билан қизиқдим.   Қисқаси, қўлимга  диплом олгач, Ўсимликлар моддалари кимёси институтига ишга  кирдим,  марказий асаб  тизими касалликларини  даволаш  учун  шифобаҳш препаратлар ишлаб чиқиш  масалалари  билан шуғулландим.  . Турли илмий-тадқиқот конференцияларининг фаол иштирокчиси бўлганман. Номзодлик  диссертациясини  тайёрлаш  устида иш олиб бордим.  Менинг  тадқиқотларим  предмети зонгорин ва диацетилзонгорин  алкалоидлари эди. .Тадқиқотлар давомида  мен гуруҳда  бир-бирига жуда ўхшаш моддаларга  дуч келдим, улар  фанда заҳар сифатида  тан олинади,  айни уларда  аритмияга қарши таъсир қилувчи ҳусусият бор. Менинг бу ҳулосаларим  жуда қаттиқ  танқидга дуч келди. Бироқ, кейинги тажрибалар  менинг ҳақлигимни   кўрсатди. Нтаижада Киевга, машҳур олим Платон Костюк ҳузурига молекуляр  даражада  анча  жиддийроқ  тадқиқотлар ўтказиш  учун  юборишди. Улар ҳам  менинг ҳақлигимни намойиш  қилди. Кейин тадқиқотлар жуда тез Москвага олиб кетилди, уларни шахсан Евгений Иванович  Чазовнинг ўзи  назорат  остига олди.  Кейин иттифоқ тарқаб кетди, бироқ тадқиқотлар  давом эттирилди. Бир гуруҳ бизнинг кашфиётимиз билан Москвада шуғулланди, биз эса бу ерда.

Хулосаларингизни касбдошларингиз дарров шубҳа остига  олишганидан ҳафа  бўлмадингизми?

– Йўқ, бунинг  ҳафа бўладиган ери йўқ, Бунингсиз кашфиёт  бўлмайди. Янги нарса ҳамиша тушунарсиз бўлади, бир дунё шубҳа,танқидлар, қоралашлар  келтириб  чиқаради, кейин эса ҳаммаси  жойига тушади.

 Сиз аллапинин  билан тўхтаб қолмадингиз, янги янада мукаммал   дорилар  яратиш устида иш олиб боряпсиз. Ишларингиз яхши кетяптими?

– Аллапининимиз соғлиқни  сақлаш амалиётига жорий  этилгандан  кейин ҳам  биз тиббиётчилар билан  жипс ҳамкорликда ишлашни давом эттиряпмиз.Улар бизга  ўз  кузатувлари  натижаларини  билдирадилар, таклиф-истакларини айтадилар. Биз эса лабораторияда препаратни  энг замонавий илмий  ёндашувлардан  фойдаланган  ҳолда  такомиллаштиряпмиз ва янги анча  самарали препаратлар ҳосил бўлмоқда. Ҳозир яна иккитасини чиқаришни   режалаштиряпмиз.

Биласизми, препаратни  яратишдан кўра уни фармацевтика бозорига чиқариш  қийин. Бозор жуда  бой ва фармаишлаб чиқарувчилар янгиларга йўл беришни хоҳлашмайди. Доимий равишда янги  препарат бошқаларига қараганда яхши эканини, бошқа  воситалар  таъсир қилмайдиган   ўринларда у  фойда беришини исботлаб  туриш  керак…

Иш орасида парфюмерия-косметика саноати  учун биологик фаол қўшимчалар ва  воситалар, шампунлар, ўсимликлар  асосидаги озиқлантирувчи кремлар,  лабораториялар  учун биореактивлар ва хатто  аграр соҳа учун дефолиантли пестицидлар ҳам ишлаб  чиқдим.

 Давлат мукофотини  қандай  олганингизни эслайсизми?

– Бизнинг ишланмамизни давлат мукофотига  тақдим этишга бўлган  биринчи уринишимиз  ҳали  собиқ иттифоқ  даврида  бўлган. Аниқроғи, унинг  тарқаб кетаётган  вақти эди, улгуролмадик. Бироқ меҳнатимиз мустақиллик  йилларида  ҳам юқори баҳоланди. 2007 йили ҳамуаллифлар  гуруҳи  билан биргаликда  «Аллапинин препаратини ишлаб чиққан, яратган ва тиббиёт амалиётига  жорий  этган ва оммавий саноат ишлаб  чиқаришини ташкиллаштирганимиз учун» Ўзбекистон Республикасининг  фан ва техника  соҳасидаги 1 даражали давлат мукофотини  олдик.

Кўпроқ кимлар  ва  нималарни хотирлайсиз?

 – Чамаси  дунёни тарк этган  дўстларимни. Ҳаёт қисқа. Илмий кашфиётлар, уларга эришиш  учун босиб ўтилган йўлларни. 

 71 ёшга кирдингиз. Дам олишга  кетиш истагингиз йўқми?

– Мен  куч-қувватга тўлиқман ва ҳозирча яна ишлашни истайман. Бунинг устига ҳар куни нимадир янги, нимадир қизиқарли нарсалар бўлади, бу  кишига  рағбат беради. Мана  ҳозир бинони бўшатяпмиз. Капитал таъмирдан  чиқарилади. .У GMP стандарти талабларига  мувофиқ ҳолатга  келтирилади. Янги жиҳоз-ускуналар сотиб оламиз. Бу  халқаро ҳамкорликни  ривожлантириш учун зарур. Ҳозир биз билан  Ҳиндистон  ва Хитой компаниялари ҳамкорлик  қилиш истагини билдиришяпти. Бунинг натижасида  институт  базасида  нафақат субстанциялар, балки олимларимиз  томонидан  ишлаб чиқилган тайёр оригинал препаратлар чиқариш  ҳам йўлга  қўйилади.  Бу  нафақат аритмияга, балки С гепатити ва виагра типидаги бошқа касалликларга  қарши, фақат ёмон таъсири кам  кўрсатувчи  препаратлар бўлади. Номини ҳозирча айта  олмайман, чунки улар  шифр  остида.

Бошқа томондан,кетишдан аввал, тадқиқотларда такрор бўлмаслиги, аксинча  илгарилаб бориши  учун уларни кимларгадир қолдиришни  истайман, Менинг  материалларим шунчалик кўпки, ўнлаб мақолаларга  етади. Олинг уларни, таҳрир қилинг, ишланг ва  эълон қилинг. Бироқ  бугун   кўп таҳририятларда чоп  этишдан олдин тўлов  талаб қилишади, бунинг устига анчагина қиммат.Ахборотнинг муҳимлиги иккинчи  планда  қолади. Бу ҳар қандай  истакни йўққа  чиқаради, бунинг устига  материалларимни эълон қилиш учун  менга алоҳида зарурият ҳам йўқ, олим сифатида  оёққа  туриб бўлганман.  Тўғри. ҳаммуаллифликда мақолаларим чиқиб турибди. Ҳозир мана  Биоорганик кимё институтидаги ҳамкасбларимиз билан  бир мақола  усида иш олиб боряпмиз.  

Патентлар  ҳам бош оғриғи.. Патент ишлаши  ва  муаллифга пул олиб келиши керак. Бу  унинг ишланмасига  бўлган талабнинг кўрсаткичи. Ҳозир эса уларни  фақат  докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш  учун пачкалаб  чиқаришяпти,

Ачинарлиси, ҳозир ёшлар илм-фанда  унчалик фаол эмас, тез  топиладиган  пулни қидиришади. Фанда эса  нимагадир эга бўлиш учун арзимас  маошда кўп йиллар  тер тўкиш  керак. Биз  ўз  вақтида  бошқача эдик, туну-кун бир неча ишда ишлардик. Жумладан, мен илмий фаолиятимни амалий тиббиёт билан  қўшиб олиб борганман -  терминал ҳолат  марказида ишлаганман, одамларни у дунё эшигидан қайтариб олиб келардик. Ишимиз оғир эди,  бироқ  нима қила олардим,  оилани боқиш, болаларни оёққа турғазиш керак  эди. Шуни  ҳам  айтиш керакки, у  ердан юқори малакали мутахассислар  етишиб чиқди, чугки марказда шундай  ҳолатларга  дуч келардикки, оддий шифокорнинг  тушига  ҳам   кирмасди. Бу бўлимга   бошқа   шифокорлар  нариги дунё  “рўйҳати”га киритиб қўйган беморлар олиб келинарди, уларнинг аксарияти кейинчалик  биздан  ўз оёқлари билан  юриб чиқиб кетишарди. 

Фарзанларингиз, невараларингиз сизнинг изингиздан  кетишмадими?

– Менинг  икки ўғлим  бор. Каттаси тўсатдан  вафот  этган, кичиги бизнес  билан  шуғулланади. Катта ўғлимдан  невараларим  Тошкентдаги Вестминстер университети ва Жаҳон тиллари  университетида  ўқишади, демак, фармацевтика  соҳасига қадам қўймасликлари  аниқ. Кичик  ўғлимннг қизи коллежда  корейс  тилини ўрганяпти, яна бир фарзанди уч ёшда, мультик  томоша  қилиш билан банд. Кичкиналардан умид қиляпман. Улардан кимдир  менинг ишимни  давом эттиришини  жуда  хоҳлардим. .Аҳир нафақат ишимда, балки уйимда  ҳам китобларим уйилиб ётибди.Кимгадир   маслаҳат  билан  ёрдам беришни истайман.

 

            (Материал  Ўзбекистон Респубикаси  Олий Мажлиси  ҳузуридаги  ННТ ва фуқаролик  жамиятининг бошқа институтларини  қўллаб-қувватлаш  жамоат  фонди ижтимоий буюртмаси доирасида  тайёрланди)

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей