ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Замондош / Бобур Нурмуҳамедов: “Ижтимоий тармоқлар аллақачон ...

Бобур Нурмуҳамедов: “Ижтимоий тармоқлар аллақачон истеъмолчиларнинг ахборот олиш манбасига айланиб улгурган”

Сўнгги икки ҳафта мобайнида ёш ва иқтидорли маркетолог, Facebook нинг “Водители Ташкента” ўзбек гуруҳи асосчиси бўлган Бобур Нурмуҳамедов бир неча интернет-нашрларга интервью берди. Унга мурожаат қилган нашрлар орасида Uzbekistan Today нинг журналистлари ва ижодий гуруҳи ҳам бор эди. Маркетологлар томонидан аллақачонлар ахборот манбаига айланган ижтимоий тармоқдан фойдаланиш, одамларнинг қизиқишлари, кайфиятини ўрганиш суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.

– Бобур, тўғрисини айтинг, Facebook ижтимоий тармоғида машҳур бўлган гуруҳга касбий мақсад йўлида фойдаланиш учун асос солганмидингиз?

– Йўқ, “Водители Ташкента” аввал бошданоқ менинг хоббим бўлган, минг афсуслар бўлкинким, охирги пайтларда ишим кўпайиб кетиб унга кам вақт ажратяпман. Қизил, дўппини эслатувчи логотипли гуруҳимиз аввалига йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш, йўллардаги турли баҳс-мунозарали вазиятларни ёритиш учун ташкил этилган эди. Бу жуда долзарб мавзу эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Айни кунларда гуруҳимизда юз мингдан ортиқ фойдаланувчи мавжуд. Шунинг учун Facebook да унинг номига ўхшаш, мақсади ва вазифалари ҳам бир хил бўлган гуруҳлар пайдо бўла бошлади. Дарвоқе, мазкур гуруҳлар бизнинг гуруҳимиз таркибида куртак отди: улар гуруҳ таркибида позицияси жиҳатдан ажралиб туради. Мен улардан йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига эътибор қаратишни талаб қилдим, улар орасида бундан ҳам кўп нарсаларни хоҳловчи болалар топилди. Кўпроқ нарса ҳохловчилар номи бизнинг гуруҳ номини элатувчи янги гуруҳларни ташкил этишди. Гуруҳимизнинг машҳурлигини фойдаланувчиларнинг бир қанча интернет ОАВлар орасидан бизнинг гуруҳ орқали илк аҳборотларни, маълумотларни олаётганлиги ҳам тасдиқлайди.

– Шунча имкониятлар мавжуд бўлган ресурсдан касбий мақсадда, бозорни ўрганувчи маркетолог сифатида фойдаланмаганмисиз?

– Илгари бозорни ўрганишим керак бўлганда бир неча маротаба гуруҳдан фойдаланганман. Мен ретейл ва жамоатчиликка истеъмол маҳсулотларини етказиб берувчи компанияда ишлаганим боис, касбий фаолиятим давомида бошқа гуруҳдан, яъни Facebook нинг ўзбекистонда машҳур бўлган гуруҳи “Потребители.уз”дан фойдаланаман.

– Бунга иқрор бўлиш қўрқинчли эмасми?

– Мен ноқонуний иш қилганим йўқ. Мен ва бошқа етук маркетологлар керакли ахборотларни ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни таҳлил қилиш натижасида олишади. Яъни, бизнинг эътиборимизни тортган ахборотни олиш учун бошқа фойдаланувчилар ҳам кўрган ресурслардан фойдаланамиз. Маркетологлар фойдаланувчилар томонидан “қизиқ-қизиқ эмас”, “фойдали-фойдасиз”, “эътиборга оламан–бу ахборот керак эмас” каби берилган баҳоларни ҳисобга олади ва ҳар бир фойдаланувчи томондан берилган баҳонинг ҳар бир белгисига, нуқтасига катта эътибор қаратади, чунки бу истеъмолчининг талаб ва истакларини аниқлашга катта ёрдам беради. Олинган маълумот асосида товарнинг қийматини ошириш стратегик қарори ишлаб чиқилади. Бир сўз билан айтганда, Fаcebook истеъмолчининг талаб ва эҳтиёжлари ҳақида бизга керакли маълумотларни етказиб беради.

– Сиз суҳбатимиз бошида “Водители Ташкента” гуруҳи адмистраторлиги ишидан узилиб қолаётганингиз ҳақида айтиб ўтдингиз, бу унинг келажагига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқмайсизми?

– Биз келажакда ҳам гуруҳни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз, бунда админстраторлар менга катта ёрдам бермоқда. Кези келганда модераторларнинг оғир меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман. Ахир улар гуруҳдаги турли постларни, ахборот сиёсатимизга қарши бўлган изоҳларни назардан қочиришмайди, шу жумладан йўл-ҳаракати қоидаларига ҳам катта эътибор берилади. Барча ортиқча изоҳлар олиб ташланади. Бу гуруҳимиз фойдаланувчиларига катта имконият яратади. Ишим кўплиги боис бу ишлар билан шахсан ўзим шуғуллана олмаяпман.

– Гуруҳингиз турли ижтимоий акциялар ташаббускори сифатида машҳурдир, ўтган йили болалар уйига, 9 май – Хотира куни муносабати билан уруш фахрийларининг уйига ташриф буюрганингиздан хабаримиз бор. Бу йўналишда янги ишларни амалга ошириш режаларингиз борми?

– Бу эзгу ишларни амалга ошириш ғояси фаол фойдаланувчиларимиздан чиққан бўлса-да, бизнинг маблағимиз ҳисобига амалга оширилди. Агар янги ташаббуслар бўлса, янги акциялар, янги куч ва имкониятлар ҳам топилади. Ёрдамга муҳтож одамларга кўмаклашиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчидир.

– Фойдаланувчиларнинг барча ижтимоий ташаббуслари гуруҳ томондан қўллаб-қувватланадими?

–Шундай ҳоллар бўлганки, фойдаланувчиларнинг баъзи ташаббуслари рад этилган. Яқин кунларда фаооларимиз томонидан автомобилларини тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирган ҳайдовчиларга нисбатан кураш акцияси эълон қилиш ташаббуси кўтарилган эди. Бундай қонунбузар ҳайдовчиларнинг автомашинасига махсус стикерлар ёпиштириш лозим эди. Аммо биз бу ғояни қўллаб-қувватламадик, чунки йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга биз эмас, ваколатга эга давлат органи ходимлари қонуний чора кўриш ҳуқуқига эгадир.

– Агар гуруҳнинг баъзи бир материалларини олиб кўрадиган бўлсак, улар йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларига ёқмаслиги мумкин. Гуруҳингиз ҳукумат органи вакиллари билан қандай муносабатда?

– Гуруҳимизда чоп этилган материаллар ҳукумат органи вакилларига мурожаат асоси бўлиб хизмат қилади. Бизнинг таклифларимиз асосида турли муаммолар зудлик билан ҳал этилиб, “маълумот учун қабул қилинди”, “қонун ҳужжатларини қабул қилишда эътиборга олинади” каби жавоблар берилади.

– Йўлда ЙҲХБ ходимлари сизни танийдими?

– Мени машинамнинг орқа ойнасига ёпиштирилган гуруҳ логотипи орқали танишади. Уларнинг баъзилари бу нимани билдириши ҳақида савол беришади, тушунтиришга ҳаракат қиламан. Баъзида йўллардаги аҳвол ҳақида ёзмасликни ҳам илтимос қилишади, шу!

– Сиздан ижтимоий тармоқларда қандай янги лойиҳаларни кутсак бўлади?

– Яқинда Facebook да янги ташкил этилган “Маркетинг ва савдо клуби” админстраторлари мени гуруҳга таклиф этишди. Бу соф профессионал гуруҳ бўлиб, у ерда фақатгина профессионал мавзулар муҳокама этилади. Назаримда, мутахассислар учун қизиқарли ва фойдали ахборот манбаи юзага келди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей