ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Жаҳонда ислом динини софлигини сақлаш ва миллий ...

Жаҳонда ислом динини софлигини сақлаш ва миллий қадриятларни қайта тиклаш борасидаги Ўзбекистонни тажрибасини ўрганишмоқда.

Ўзбекистон руҳонийлари вакиллари иштирокидаги конференция чоғида (Тошкент, 15 июнь, 2017) билдирилган ғоя ва фикрлари хорижда қизиқишлар уйғотди.

Ўтган давр мобайнида Жорж Вашингтон номидаги университет (АҚШ), Кембриж университети (Буюк Британия), Тюбинген, Оснабрюк, Гёте Франкфурт Майнда (Германия) университетлари қошидаги ислом диншунослик институтлари ва марказларида, Жамия Миллия Исламия Университети (Ҳиндистон) Қувейт университети, Малайзия ислом илмий университети ва, шунингдек , Исломободда жойлашган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича доимий қўмитасида соҳа мутахассислари ва 200 нафардан зиёд экспертлар иштирокидаги 20 та брифинг, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилди.

Таҳлилчи ва тадқиқотчи доиралари вакилларидан иборат бўлган ушбу тадбирлар қатнашчилари Ўзбекистонда ислом динини софлигини сақлаш, миллий қадриятларни қайта тиклаш, улуғ аждодлар хотирасини ардоқлаш ва улар қолдирган бебаҳо меросни қадрлаш бўйича олиб борилаётган чоралар билан танишиб чиқишди.

Хорижий мутахассислар ўз маърузаларида мамлакатимизда хукм сураётган миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, тинч ҳаёт ва тотувликни таъкидлашди ва ушбу тажриба чуқур ўрганиш учун лойиқ деб топишди.
Ундан ташқари Марказий Осиё бўйича Кембриж университети томонидан Тошкент конференциясидаги мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқига бағишланган маҳсус рисола чиқарилган. Нашрга сўз бошини университет профессори Сидхарт Саксен тайёрлаган.  
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей