ru en ўз
1 USD = 7787.81  
1 EUR = 9100.06  
1 RUB = 124.54  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Социум / Ўзбекистонликларга тушунарли тилда давлат бюджети...

Ўзбекистонликларга тушунарли тилда давлат бюджети қоидаларини тушунтиришади

2018 йил охирида Ўзбекистонда илк бор фуқаролар бюджети эълон қилинади. Бу ҳақда “Пойтахт” бизнес марказида Давлат бюджетини тайёрлаш ва фуқароларга эълон қилиш концепцияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш ислоҳотларига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси ижроси доирасида ташкил этилди.

Фуқароларга Ўзбекистон Республикаси бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари, бюджет тизимининг параметрлари, бюджет маблағларини сарфлаш натижалари ҳақида тушунарли шаклда ахборот тақдим этишга мўлжалланган Бюджет концепцияси айнан шу мақсадда ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу концепция – бюджет ҳужжатининг соддалаштирилган кўриниши бўлиб, у бюджет тушунчаси барча учун тушунарли бўлиши учун норасмий тилда ёзилган ҳамда кўникмаси бўлмаган фойдаланувчиларнинг кенг доирасига мўлжалланган ахборот-таҳлилий материалларни ўз ичига олади. Бюджет ва бюджет жараёни асослари, бюджет ижроси, бюджет лойиҳаси, давлат дастурлари, фуқаролар учун оммавий эшитувлар ва бошқа маълумотлар шулар жумласидандир.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей