ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Ўзбекистонда илк маротаба жигар кўчириш операцияси...

Ўзбекистонда илк маротаба жигар кўчириш операцияси ўтказилди

Ўтган йилдан бошлаб Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинмоқда, куни кеча эса марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Операция Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази директори, академик Феруз Назиров ва Россиянинг Академик В.И.Шумаков номли Трансплантология ва сунъий аъзолар Миллий тиббий тадқиқот маркази директори, академик Сергей Готье раҳбарлигида ўтган.

Ўтган 2017 йил мамлакатимиз тиббиёти учун муҳим бурилишлар ясалган йил сифатида тарихга кирди. Бирламчи тиббиёт тизими, шошилинч тиббий ёрдам, хусусий сектор, дори-дармон таъминоти ҳамда ихтисослаштирилган тиббий хизмат йўлида йирик ислоҳотлар амалга оширилди. Шундай янгиликлардан бири Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва бевосита топшириғи билан мамлакатимиз тиббиёти тарихида илк бор органлар трансплантацияси бўйича замонавий операцияларни амалга ошириш бошлангани бўлди. Ҳозирда соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда.

Хабарда таъкидланишича, айни дамда ушбу фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори билан тартибга солинган. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей