ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда Бутун жаҳон болалар куни нишонланм...

Ўзбекистонда Бутун жаҳон болалар куни нишонланмоқда

      2017 йил Бутун жаҳон болалар кунининг асосий эътибори болалар ва ёшлар барча масалалар юзасидан ўз қарашларини ифодалаш учун ҳуқуқларига қаратилди.

Болалар ва ёшлар ўзларининг ҳуқуқларига риоя этилиши масалаларини муҳокама этиш учун оммавий ахборот воситалари, сиёсат, бизнес, спорт, мактаб, мусиқа ва хордиқ чиқаришлардан фаол фойдаланиш имконларига эга.

ЮНИСЕФ ва шериклари Бутун жаҳон кунини қизиқарли тадбирлар билан ўтказиш учун кучларини бирлаштиришди.
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси болалар томонидан ва болалар учун телемарафонни ташкиллаштирди. 20 ноябрь куни MY5 телеканали ўтказадиган телемарафонда репортер ва телебошловчилар болалар тинчлик ва ҳотиржамлигини, фаровон ҳаётини ўз тенгдошлари, қарорлар қабул қиладиган мансабдор шахслар, машҳур кишилар билан муҳокама қилишади. Ёшлар ўз нуқтаи назарларини билдиришди, ўз ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ечимларни таклиф этишди.

ЮНИСЕФ Korzinka.uz супермаркетлар тармоқлари билан ҳамкорликда ёшлар гуруҳлари , жумладан ногирон болалар билан тадбирлар ўтказиш учун чамбарчас иш олиб боришди. Супермаркетларнинг бирида экскурсия ўтказилгандан кейин болалар тармоқнинг раҳбарияти билан учрашишди. Магазинларда болалар учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар беришди. “Бизлар Korzinka.uz супермаркетларидан бири ва офисга ташриф буюрган болалар билан учрашганимиздан мамнунмиз, ” – деди Алишер Ҳошимов, тижорат директори. “Командамиз иши юзасидан билдирган фикрларни қизиқиш билан тингладик, фойдали тавсиялар ҳам билдирилди. Болалар фикрларини тинглаш керак ва уларни нуқтаи назарларини ҳурмат қилиш кераклигига яна бир бор ишонч хосил қилдик”.

ЮНИСЕФ ва унинг шериги - Ucell уяли алоқа оператори болалар ва ўсмирлар учун интерфаол тадбирини ташкил қилишди. Ешлар Ucell томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан танишишди. “Болалар бизнинг келажагимиз. Шунинг учун ҳам ўсиб бораётган авлоднинг фаровонлиги – бизнинг асосий вазифамиз, ” - деди Тон Грюнберг, Ucell бош директори.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей