ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ШҲТ Ёшлар иттифоқига...

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ШҲТ Ёшлар иттифоқига кириш ниятида

 Ўзбекистон ва Россия Ёшлар иттифоқлари 2018 йил учун ҳамкорлик режасини келишиб олишди, унга киритилган бандлар қаторидан ўзбек-россия ёшлар бизнес-инкубаторини очиш ва ўзбек-россия ёшлар форумини ўтказиш жой олган.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва “Россия Ёшлар Иттифоқи” Умумроссия жамоатчилик ташкилотининг раиси Павел Красноруцкийлар ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди.

“Учрашув чоғида ташкилотларимизнинг 2018 йил учун иш режаси тўғрисида келишиб олдик ва унга Ўзбекистон Республикаси худудида II россия-ўзбек ёшлар форумини ўтказиш ва россия-ўзбек ёшлар бизнес-инкубаторини очиш ҳақидаги бандлар киритилади, ”- деди Россия ЁИ раиси Павел Кравсноруцкий .
Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ШҲТ Ёшлар Иттифоқига расман кириш ниятини билдирган, бу эса, ўз навбатида , Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-мамлакатлари минтақасида халқаро ёшлар ҳаракати ривожланишининг янги жиддий босқичи бўлади.

“Ўзбекистон мамлакатларимиз ёшлар ташкилотлари биргаликда ҳаракат қилишлари ташаббусини, ва бу каби учрашувлар ўтказилишини қўллаб келади. Тўғрисини айтсам, Россияга ташрифимизнинг тўртинчи куни. Астрахань, Новосибирск, Санкт-Петербургада бўлдик, мана энди Москвага келдик. Бизларни, ёшларимизни жуда илиқ кутиб олишмоқда. Бугунги учрашувимиз Россия ёшлари билан биргаликда иш олиб бориш учун туртки бўлди, ” - таъкидлади Қаҳрамон Қуронбоев.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей