ru en ўз
1 USD = 7813.42  
1 EUR = 9176.86  
1 RUB = 124.19  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Социум / ЎЗБЕКИСТОН БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ФЕДЕРАЛ ТЕРГОВ БЮРОСИ...

ЎЗБЕКИСТОН БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ФЕДЕРАЛ ТЕРГОВ БЮРОСИ БИЛАН КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ

АҚШ адлия вазирлиги ҳузуридаги Федерал тергов бюроси штаб-квартирасида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва ФТБ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда.


Ҳужжатни Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари М.Азимов ва ФТБ директори ўринбосари вазифасини бажарувчи Ж.Уолкер имзолади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, музокаралар жараёнида мазкур ҳужжат икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқиши ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ва инсон асосий эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириши қайд этилган.

Меморандумда қонунчилик ва ҳуқуқни жорий этиш амалиёти, тергов ва ушбу соҳада тадқиқотлар ўтказишнинг назарий ва амалий кўникмаларини чуқурлаштиришнинг илғор услублари ва замонавий механизмлари ҳақида ахборот ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, ушбу ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги узоқ йиллар давомида икки мамлакат тегишли органларининг тезкор ҳамкорлик қилишларига тўсқинлик қилиб келган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей