ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар Иттифоқи ходимларига янги имтиёзлар берилди

Ёшлар Иттифоқи ходимларига янги имтиёзлар берилди

Ўзбекистон ҳукумати Ёшлар иттифоқи ходимларига юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш учун кредитлар тақдим этиш чораларини маъқуллади.

Кредитлар “Асака ” банки томонидан Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раислари ва, шунингдек, марказий кенгаш ходимларига берилади. Ушбу чоралар уларга ўз хизмат вазифаларини ўз вақтида ва оператив бажаришлари учун ёрдам кўрсатиш учун берилган.

Шунингдек, ҳужжатда фақат енгил автомашиналарининг икки русумини - “Спарк” ва “Дамас” харид қилиш режалаштирилган. Кредитлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг рўйхати асосида берилади . Марказий кенгаш харид қилиш учун зарур бўлган машиналар сонини аниқлайди.
Кредитлар 10 йиллгача бўлган муддатга берилади, бошланғич бадал суммаси - харид қилинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 15 % миқдорида. Фоиз ставкалар миқдори – Марказий банкнинг кредит бериш санасига бўлган амалдаги қайта молиялашириш ставкаси миқдорида.

Ҳукумат “Ўзавтосаноат” компаниясига Ёшлар иттифоқи томонидан харид қилинаётган машиналарни узлуксиз таъминлаб бериш топшириғини берди.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей