ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Яқин беш йил ичида Ўзбекистонда иккита экзотик ўси...

Яқин беш йил ичида Ўзбекистонда иккита экзотик ўсимлик ва сув ўсимлиги етиштириш бошланади

Ўзбекистон олимлари мамлакатимизда учта экзотик ўсимликни ўстиришни кўзда тутишмоқда.

Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси ижроия аппарати раҳбари Одилжон Парпиев “UzbekistanToday” ахборот агентлигига  ушбу ажойиб лойиҳа ҳақида ҳикоя қилди.

– Юқори технологиялар ўқув-тажриба марказида кўплаб қитъаларни забт этган павловния ўсимлигини кўпайтириш масалалари билан шуғулланади. Бу дарахтнинг асл ватани Узоқ Шарқ ва Жануби-шарқий Осиёдир. Ушбу ноёб дарахт битта илдиздан бир нечта марта ўсиб чиқади: ўсимлик узунлиги  15-30 метрга етгач, уни кесиб олсангиз, тўрт йилдан сўнг ҳудди шу жойдан янгиси ўсиб чиқаверади. Ундан мебель, уй-рўзғор анжомларини ва бошқа кўплаб керакли хом-ашёларни ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

 Тошкент ва Андижон вилоятининг тажриба марказларининг бошқа бир гуруҳ олимлари эса ўтсимон амаранта ўсимлигини ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда. Бу ўсимликнинг ватани Жанубий Америка ва Мексикадир.

Амарант уруғи калорияга эга бўлиб, таркибида витамин А, калий, кальций, магний ва бошқа витаминлар учрайди. Амарант мойидан косметология, юз учун ниқоб тайёрлашда самарали фойдаланилади.

Мамлакатимизда  мазкур икки ўсимликдан ташқари яна  эйхорния сув ўсимлигини кўпайтиришни ҳам йўлга қўйишмоқда. Аммо бу ўсимликни ҳозирча декоратив ўсимлик сифатида ўстирилади. Тошкент Давлат техника университети ва Андижон вилояти инновацион технологияларни жорий этиш маркази олимлари ундан оқинди сувлар ҳавзасида фойдаланишни кўзда тутишмоқда. Эйхорния сувўти оқоваларни бактериялардан тозалаб берувчи ўсимликдир. У жуда чиройли, айниқса, гуллаган пайтида.

Келажакда тадқиқот муаллифлари тадбиркорларни ҳамда бу ўсимликларга қизиқувчи барча ташкилотларни ҳамкорлик қилишга таклиф қилишни режалаштиришмоқда. 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари