ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Япония Ўзбекистонга 11 та ижтимоий лойиҳалар учун ...

Япония Ўзбекистонга 11 та ижтимоий лойиҳалар учун 566 минг доллар ажратади

Тошкентдаги Ўзбекистон – Япония инсон ресурсларини ривожлантириш марказида 1 март куни Япония ҳукуматининг кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури доирасида грант шартномалари имзоланди. 

Мазкур грант шартномалари умумий қиймати 566 минг доллардан зиёд 11 лойиҳадан иборат, деб хабар қиладиЎзА. Унга кўра, мамлакатимиздаги бир қатор таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб, Бухоро шаҳри, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва умумтаълим мактаблари, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйи, Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси, Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Номданак» қишлоқ врачлик пункти ҳамда мазкур вилоятдаги ногиронларни реабилитация қилиш марказини ўқув ва тиббий асбоб-ускуналар, мебель жиҳозлари билан таъминлаш режалаштирилган. 

Япония ҳукумати мамлакатимизда 1995 йилдан буён таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни қамраб олган кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастурини амалга ошириб келмоқда. Ўтган давр мобайнида мазкур дастур доирасида умумий қиймати 23 миллион 380 минг АҚШ долларидан ортиқ 352 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари