ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Япония Ўзбекистонда рақамли телеузатиш тармоқларин...

Япония Ўзбекистонда рақамли телеузатиш тармоқларини ривожлантириш учун 62,59 миллион доллар ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик банки ва “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” тижорат банки Ўзбекистон Республикаси ерусти рақамли телеузатиш тармоқларини ривожлантиришга 62,59 миллион АҚШ доллари миқдорида кридит ажратади.

Лойиҳа Япония халқаро тараққиёт банки томонидан “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” тижорат банки билан консорциумда молиялаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шартномани бирга молиялаштириш бўйича заём келишувини имзолаган. 12 йилга имтиёз билан тақдим этиладиган кредит миқдори 62,59 миллион долларни ташкил этади. “Алоқабанк” акциядорлик компанияси эса 11,04 миллион доллар миқдоридаги кредитни 5 йил муддатга миллий валютада тақдим этади.

“Ўзимпэксалоқа” масъулияти чекланган жамият ва Япониянинг “Ogawa Seiki Co. Ltd” компанияси ўртасида “Радиоалоқа, радиоузатув ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси учун умумий қиймати 73,63 миллион доллар бўлган рақамли телевидение ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари