ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Янги йилдан Ўзбекистонда бензин нарҳи ошади

Янги йилдан Ўзбекистонда бензин нарҳи ошади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2016 йил 1 январдан бензин истеъмоли солиғи оширилади, деб хабар беради Norma.

Нарҳнинг  ошиши  янги йилда жисмоний шахслардан  автомобил ёнилғиси   истеъмолидан олинадиган солиқ 45 сўмга ошиб, 335 сўмга етиши  билан боғлиқ. Илгари бу кўрсаткич 290 сўмга тенг эди. Нарҳлар ошиши сиқиқ газни ҳам четлаб ўтмади – у 30 сўмга кўтарилди ( бир куб метри 240 сўмдан 275 сўмга ошди).

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда  1 литр Аи-80  2030 сўм, Аи-91 – 2235 сўм, Аи-95 – 2460 сўм, дизел ёқилғи – 2200 сўм.

2016 йилдан   транспорт воситалари  учун бензин, дизель ёқилғиси  ва газ истеъмоли солиғига шунингдек, комиссия шартномалари  бўйича олиб келинган ,  “Навоий ТМК”ДК, “Олмалиқ ТМК” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ ва бошқа хўжалик  субъектларига  мўлжалланган     нефть маҳсулотлари  ҳам тортилади.  

Шуни ҳам айтиш керакки, мазкур гуруҳдаги истеъмолчилар   учун  сарф-ҳаражатлар ошмайди. Бу  дунё  бўйича  нефть ва  нефть  маҳсулотлари нарҳи пасайгани  билан боғлиқ.Бу гуруҳ  истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотлари  таннарҳи амалда ишлаб чиқариш  ҳаражатларидан  жамланади.

Натижада, углеводород  ҳомашёси нарҳининг   пасайиши  ишлаб чиқариладиган нефть  маҳсулотлари баҳоси  камайишига олиб келади. Кўрсатиб ўтилган  хўжалик  субъектларига  транспорт воситалари учун бензин, дизель  ёқилғиси ва газ истеъмоли солиғининг  жорий  этилиши истеъмолчиларнинг  бу гуруҳида  тўпланадиган  нефть маҳсулотлари нарҳининг республикада белгиланган  чакана нарҳ билан  таҳминан тенглаштириш  имконини  беради.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей