ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Вақтинча алоқада лойиҳаси доирасида Меҳнат ва аҳол...

Вақтинча алоқада лойиҳаси доирасида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги жавоб беради

Почтачи нафақахўрни нафақа пулининг бир қисми пластик картага ўтказишга мувофиқ шартномани имзолашга кўндирди. Мамлакатимизда коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш қандай олиб борилади? Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги мутахассислари шу ва бошқа саволларга жавоб беради.

 

“Нафақамни расмийлаштиряпман. Мен олдинги иш берувчимнинг айби билан 7 йиллик иш стажимни йўқотяпман. Фирма муҳрни йўқотиб қўйди, айни вақтда фаолият юритмаяпти. Қаерга мурожаат қилиш керак? Наҳотки, мен ўша корхонада ишлаганим ҳақиқатлиги энди ҳеч қаерда тасдиқланмайди?”

Флюра Собирова, 54 ёш Тошкент шаҳри.

         Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Сардорбек Абдуқундузов жавоб беради:

– Сиз ҳали яшаш жойингиз бўйича пенсия фондига ёки иш стажини тасдиқловчи маълумот учун архивга мурожаат қилмагансиз, бўлмаса сиз масалангизга ечим топган бўлардингиз. Аммо бу жуда муҳим эмас, келинг вазиятни биргаликда кўриб чиқамиз.

Сизнинг саволингизда сиз ишлаган фирма борми ўзи ёки у ёпилиб кетганми тушунарсиз.

Агар фирманинг фаолияти тўхтатилган бўлса, сиз айнан шу ташкилотда ишлаганингизни тасдиқловчи маълумот, яъни справкани сизга архивдан беришади. Сиз Давлат архивига мурожаат қилинг ва у ерда сизга керак бўлган справкани қайси архивдан излашингизни айтишади. Ташкилотнинг ёпилиб кетишида барча ҳужжатлар тартиб билан архивга топширилади. Бироқ бугунги кунда қонуннинг ушбу меъёрига риоя қилинмаётган вазиятлар ҳам бор ва корхона ўзидан “из” қолдирмайди. Бундан вазиятда сиз туман ҳокимиятига ёки корхона рўйхатга олинган туман солиқ инспекциясига мурожаат қилишингиз керак. У ерда сизга зарурий маълумотни олишингизда ёрдам берилади.

Шундай вариант бўлиши ҳам мумкинки, фирма шунчаки ишламайди, аммо у аввалгидек рўйхатга олингин. Бундай вазиятда унинг таъсис этувчиси ёки раҳбариятига мурожаат этиб, тегишли справкани олиш керак. Муҳрнинг йўқолиши – маълумотнома берилишига ман қилиниши учун асос бўла олмайди. Йўқотилган муҳр қайта тикланади. Бўлмаса бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиш учун асосдир. 

        

     “Ишлайдиган нафақахурлардан нима мақсадда пенсиясининг ярми олиб қолинади? Ахир  меҳнат кодексида киши нафақа ва дам олиш ҳуқуқига эга эканлиги ёзиб қўйилганку. Бутун умр давомида қаричилик учун ишлайсан, охир оқибат, истайсанми йўқми яна давлатга беришга мажбурсан. Қонун амалдаги кодекс ва инсон ҳуқуқларига зид эмасми?”.

 62 ёшли Дилором Мухамедова, Самарқанд шаҳри.

 

 Меҳнат ҳақи методологияси бошқармаси бошлиғи Навотный Александр жавоб беради:

         – Давлат пенсия таъминотига боғлиқ барча саволларга жавоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари  Пенсия жамғармаси компетенциясида бор. Шунинг учун сиз бу масалада тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ташкилотга мурожаат қилинг.

          Биз фақат  амалдаги қонунчилик меъёрларини қайд қила оламиз. Меъёрда эса ҳақиқатдан ҳам ишлайдига нафақахўрлар фақатгина уларга бериладиган нафақа пулининг ярмини олишларини билдирилган. Барча зарурий ҳисоб-китоблар яшаш жойи бўйича пенсия жамғармаси бўлинмасида ҳисобланади.

         Агар сиз нафақа пулини тўлиқ олишни истасангиз, унда сиз севимли ишингиздан айрилишингизга тўғри келади.        

“Кеча менинг олдимга пенсия тарқатувчи почтачи келди. У мени пенсия пулининг бир қисмини пластик картага ўтказиш тўғрисидаги шартномани имзолашга кўндирди. Бунга қадар банкдан одамлар келишган эди. Почтачимизнинг айтишича, уларга пластик картага рози бўлган нафақахўрлар сони бўйича режа беришибди.  Агарда кейинчалик пластик картага 10 фоиз билан барча пенсияни ўтказиб юборишса нима қилиш керак? Ахир магазинларда пластик картага ҳамма нарса жуда қиммат сотилиши маълумку”. Ирина Хомкина, Тошкент шаҳри.

 

         Вазирликнинг ахборот хизмати раҳбари Сардорбек Абудқундузов жавоб беради:

        – Энг аввало шуни эслатиб ўтиш жоизки, пенсия таъминоти масалалари бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари  Пенсия жамғармасига мурожаат қилишингиз курак. Ушбу масаланинг ечимида яна давлат пенсиясини тўлаётган банк иштирок этади.

          Иринанинг мурожаати бўйича мен фақат ўзимнинг фуқаролик позициямни айтишим мумкин. Менинг қарашларим бўйича, бугунги кунда пластик карталар –бу жуда қулай имконият. Айни кунда барча доираларда пластик карта орқали тўлаш тизими жорий этилган бўлиб, унинг нақт пул билан тўланадиган нарҳдан фарқи йўқ. Қонундан ташқари ҳолат юзага келса – солиқ ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига арз қилинг.

 

          “Мен Бухорода туризм коллежини тамомладим. Сўнгги курсда амалиётни корхоналардан бирида ўтадик. Фақат ҳақиқий амалиёт бўлмади. Бизга шундай иш беришдики, мен келажакдаги касбимга алоқаси бўлмаган иш билан шуғулландим. Коллеж ишга жойлаштиришда бизга ҳеч қандай ёрдам бермади, бизнинг маъмуриятимиз таклиф этган ташкилот эса аввал бошидан агар бизни ишга олишса ҳам вақтинчага олишини айтди. Шундай қилиб, амалиётда ҳеч нарсани ўргатилмаган ўша ташкилотда икки ой ишлаб кетишга тўғри келди. Вақтинча ишламайман. Бухорода ишга жойлашиш жуда қийин. Порасиз деярли ҳеч қаерга ишга олмайди. Корхона дастлабки вақтда ходимга вужудга келган масалада ёрдам бериши керакми? Иш топа олмаган коллеж битирувчилари кимга мурожаат қилишлари керак?”. Рахимова Н.

        

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи Ботиржон Шахриёров жавоб беради:

– Сизга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги меҳнат ҳуқуқ инспекциясида ёрдам бера олишади. Бунда сиз Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ёки Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармасига мурожаат қилишингиз етарли бўлади. Сизнинг вазиятингизда айбдорга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади, сизга эса иш топишда ёрдам берилади. Бандликка кўмаклашиш марказида  барча корхоналарга вакансия бўйича маълумот бор.

        

“Меҳнаткашлар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини кимдир назорат қиладими? Мен бутун умр корхонада ишлаганман, у ерда техника ҳавфсизлигига риоя қилинмаган. Бу йўналишда қандай меъёрлар амалга оширилади?” Ботирбек Хошимов.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нозима Сулаймонова жавоб беради:

– Нима учун мурожаатда иш берувчи кўрсатилмаган. Бизга тўлиқ маълумот беринг ёки вазирликка расмий мурожаат қилинг, ва биз буни кўриб чиқамиз. Бу ваколат бизнинг бошқармамизда. Техника ҳавфсизлигига риоя қилинмаслигига жуда ҳам жиддий чоралар кўрилади.

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳўжалик субъектлари ҳамда бюджет ташкилотларини текшириб боради. Йил аввалидан 2,5 мингга яқин текширувлар олиб борилди. Текширув натижаларига кўра, риоя бузилиши тўғрисида қарийб 2 минг нафар раҳбариятга чора кўриш бўйича буйруқ берилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техника инспекторлари ҳам фаолият юритади. Улар ҳам белгиланган жадвалга мувофиқ текширувлар олиб боради. Йил бошидан бошлаб 200 тадан ортиқ шундай вазиятда меҳнат талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускуналарни алмайтириш бўйича қарор қабул қилинган.

        

“Мен давлатдан ёлғиз нафақахўр сифатидан озиқ-овқат ва гигиена воситалари оламан. Сентябрь ойида бизга бериладиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтирилди, катта раҳмат. Шу билан бирга мен шуни билмоқчи эдимки, биз янги йилдан бошлаб фақатгина ўзимизга керак бўлган маҳсулотларни ва чекланмаган миқдордаги маҳсулотларни олишимиз мумкинлиги ростми?”

 

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармаси бошлиғи Баҳодир Шарапов жавоб беради:

– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам 2016 йилнинг 1 январидан сиз ўзингизга керакли бўлган маҳсулотларни олишингиз мумкин, фақат чекланмаган миқдорда эмас. Сизга ҳар бир маҳсулотдан керакли бўлган миқдорни ёки белгиланган норма бўйича маҳсулотларнинг умумий қийматидаги маҳсулотларни танлаш имконияти тақдим этилади.

  Бугунги кунда ушбу рўйхатга қуйидагилар киритилган: парранда гўшти, кунгабоқар ёғи, кир ювиш кукуни, макарон маҳсулотлари, ҳўжалик совуни, сарёғ, гречка ёрмаси, мол гўшти, шакар, ун, тухум, гуруч, чой ва катталар учун тагликлар.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари