ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “Вақтинча алоқада”

“Вақтинча алоқада”

 “Вақтинча алоқада” лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бўлади. Бизнинг ўқувчиларимизда ушбу муассаса мутахассисларига саволлар бериш ҳамда жойлардаги муаммолар ҳақида гапириш имконияти мавжуд.

Жорий йил 9-11 декабрь кунлари Сиз Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази фаолиятига, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёлғиз кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга боғлиқ бўлган ҳар қандай саволни беришингиз мумкин.

Барча саволлар ва мурожаатлар   info@ut.uz электрон манзили ва “UzbekistanToday” ахборот агентлигининг расмий саҳифасида Facebook https://www.facebook.com/uztoday/ да қабул қилинади. Барча мурожаатлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг етарли маълумотга эга ҳодимларига етказилади, тезкор жавоблар “Uzbekistan Today” АА мақолаларида тақдим этилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей