ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Уяли алоқа операторларига жиҳоз-ускуналарни ўрн...

Уяли алоқа операторларига жиҳоз-ускуналарни ўрнатишда Ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан рухсат олиш мажбурияти юкланди

Ўзбекистон уяли алоқа  операторларига уй-жойлар, шунингдек хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкатларининг уйлар атрофидаги ҳудудларида  жиҳозлар  ўрнатиш чоғида аҳолидан  руҳсат олиш мажбурияти  юкланди.

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларни  ривожлантириш вазирининг буйруғи  билан   телекоммуникациялар операторлари(провайдерлар) билан хусусий уй-жой  мулкдорлари ширкатлари ўртасидаги ўзаро фаолият  тартиби тўғрисидаги қоида тасдиқланди.

Унга кўра,  телекоммуникациялар иншоотлари  ва  воситаларини уй-жойларга ва ширкатларнинг уйлар атрофидаги ҳудудларига  ўрнатиш,хизмат  кўрсатиш ва фойдаланиш  учун телекоммуникациялар оператори  ширкатга ёзма  сўров юбориши  белгилаб  қўйилди.

Сўров олгандан кейин 30 иш куни мобайнида  тегишли қарор  қабул қилиш  учун ширкат аъзоларининг умумий  йиғилиши чақирилади. Йиғилишда телекоммуникация  иншоотлари воситаларини жойлаштириш муддати ва амалга ошириладиган ишлар  муҳокама  қилинади.  

Ижобий қарор қабул қилинганда  ширкат   беш кун ичида операторга  ширкат объектидан фойдаланиш  бўйича   шартнома тузишни бошлаш  таклифи  билан мурожаат  қилади. Аҳоли  умумий  йиғилишда кўпчилик овоз(50 физдан юқори) билан рад  этиш  ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.  

 


 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей