ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Қувайт Ўзбекистонда араб тилини ўрганиш тизимини р...

Қувайт Ўзбекистонда араб тилини ўрганиш тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшади

2018 йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди. Ҳужжат 2017 йил 9 февралда Ал-Қувайт шаҳрида имзоланган.

Битим олий таълим ва фан соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари (ОТМ) ва тадқиқот марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатга кўра, томонлар талабалар ва тадқиқотчилар алмашинуви амалга оширадилар ва улар учун ҳар йили тегишли стипендиялар ажратадилар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қувайт ОТМлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашадилар.

Битим араб тилини ўқитиш ва ўрганиш, манбаларни тадқиқ қилиш ва шарқ қўлёзмаларини сақлаш ишларида ўзаро ҳамкорликка кўмаклашади.

Битим асосида Қувайт ОТМларида араб тили ва адабиёти ўқитувчиларининг амалиёт ўташи орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон ОТМларида араб тили хоналари ва кутубхоналарини замонавий техника воситалари ҳамда араб тилидаги адабиётлар билан жиҳозлашда ўзаро ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей