ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / «Utда ҳаёт кўзгуси»: Мижоз тўловни амалга оширганд...

«Utда ҳаёт кўзгуси»: Мижоз тўловни амалга оширганда...

Кейинги икки-уч йилда коммуналчилар яқин  истиқболда электр энергияни ҳисобга олувчи  барча  қурилмалар (халқ тили билан айтганда “ҳисоблагичлар”) яқин истиқболда янгилари, истеъмолчи билан  хизмат кўрсатувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар нуқтаи назаридан  анча аниқ  ишлайдиганлари билан алмаштирилиши ҳақида ваъда бериб келмоқдалар. Тезроқ шундай бўлса эди...      

Бундан ҳамма: хизмат кўрсатувчи  ҳам,  истеъмолчи ҳам ютади. Албатта, эътироз билдирувчилар ҳам топилади: «Бундан истеъмолчи учун қандай фойда бор?!». Халол одамлар  ҳақиқатан  фойда кўради... Бу хилдаги ҳисоблагич  ускуналар уларнинг хотиржамлиги кафолати бўлади, деган умид бор.

 “Utда ҳаёт кўзгуси” лойиҳаси  муаллифларининг бу мавзуга мурожаат қилишига ўқувчиларимиз бизни  хабардор қилган  бир неча воқеалар туртки берди. 

 Авиасозлар даҳасида яшовчи  ўқувчимиз  таҳририятга Тошкент  шаҳар электр тармоғининг Яшнабод  бўлими  ходимлари ташрифидан  сўнг қолган ёзувни юборган.  Аниқроғи бу - корхона вакилининг тилхати. Келтирамиз:  «5.11.15. М, (фамилия, исми)  Шахсан ўзим электрни узиб  қўйдим.(абонент манзили) Қарз 73 300 сўм. Хисоблагич кўрсаткичи – оҳирги рақам. 11477» (муаллифнинг имлоси  аслича келтирилди). Бу тилхатни фуқаро уни атайлаб тўловни  амалга оширмаганларга  тенглаштириб  ҳақиқатан ҳам  электр  узиб қўйилгандан кейин олган. Эҳтимол, айни шу талаб электр тармоғи ходимларини ўйлашга мажбур қилгандир.Келинг. яхшиси, ҳаммасини бир бошдан ҳикоя қиламиз.

Тармоқ ҳодимлари келганда  аёл  тўлов квитанциясини топиб  бера олмаган, негаки, коммунал хизмат тўловлари  ва  улар билан боғлиқ ҳужжатлар билан  хонадон соҳиби шуғулланган. Инспектор хонадондаги электр энергиясини узиб қўйган ва тўловдан олдин қўнғироқ  қилиш илтимоси  билан ўз мобиль телефони рақамларини  қолдирган.  Шундан  сўнг можаро келиб чиққан. Шовқин-суронни эшитиб, шу вақтда қўшни хонадонда бўлган инспекторнинг бошлиғи  чиққан. Аввалига у ўз ҳодими ишини оқлашга  ҳаракат  қилган. Кейин, аҳоли ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб туриб олганларини  кўриб,барчасини қонун бўйича ҳал қилишга  қарор қилган ва ҳужжатларга  қараган. Қарангки, квитанциялар талаб қилинмас экан. Инспекторнинг қўлида амалга оширилган оҳирги тўловлар тўғрисидаги қайдлар бор экан. Унга мувофиқ оҳирги тўлов 19 кун аввал амалга оширилгани маълум бўлди. Коммунал тўловлар учун ойда бир  марта тўлаш тартиби жорий қилинганини ҳисобга олганда, навбатдагисини тўлаш учун яна 11 кун вақт  бор экан.  Бошлиқ тўғри қарор қабул қилган – хонадондаги  электр таъминотини тиклаган, тилхат эса, агар уни шундай аташ мумкин бўлса,ўқувчимиз  қўлида  қолиб кетган.

 Назоратчилар кетганидан 15 дақиқа ўтгач, ўқувчимизнинг эри  ишдан қайтган. Эр-хотин бу  воқеага  нуқта қўйишга  қарор қилишган. Барча  квитанцияларни кўрсатиш учун инспекторга  қўнғироқ  қилишган. Бироқ  шундай жавоб эшитишган: “Бора олмаймиз, сизга ишонамиз, ҳозир бизга бошқа мижоз қўнғироқ қилди,тўловни амалга оширмоқчи, уникига  кетишимиз керак». 

Тўловнинг автоматлаштирилган хизмати коммунал хизмат  ҳодимлари  ва аҳолининг ҳаётини қанчалик  енгиллаштириши мумкин? Ўзингиз ҳукм  чиқаринг. 

Пойтахтнинг Юнусобод туманида  юз берган  бошқа ҳодисани  келтирамиз.  Интизомли истеъмолчи  Камола Азларова инспекторлар ҳисоблагичдаги кўрсаткични текширганларидан  кейин  унга 500кВт электр энергиядан кўпроқ қарзи борлигини  айтганларида ҳайратдан қотиб қолди, кейин  синчиклаб   текширув ўтказилгач, ҳаммаси жойида  экани маълум  бўлди. “Айбдор” эса бу сафар электр учун тўловни қабул қилиб олган  почта ходими  бўлиб чиқди.  У  ҳисоблагичдаги кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотни  квитанциядан  компьютер дастурига нотўғри кўчирган экан.  Истеъмолчининг жаҳли чиқишига яна  ходимларнинг масъулиятсизлиги  сабаб бўлди.

 Ва  булар  ўқувчиларимиз  бизни хабардор қилган ажойиб-ғаройиб воқеаларнинг ҳаммаси  эмас.  Таҳририятимиз ҳодимлари  ҳам  бирнеча бор бу хилдаги “инсон омили”нинг қурбонлари  бўлишди. Мантиққа зид бўлса-да, бироқ  факт, бу  вазиятдан  чиқиш йўли  топилди.  «Ўзбекэнерго»  жиҳоз-ускуналарни модернизация  қилади,  ўз вақтида  янгиларини  ўрнатади.Айни янги  намунадаги ҳисоблагичлар  тўлов  амалга оширилган миқдорда электр энергиядан  фойдаланиш имконини беради.  Бу  ўғирликларнинг олдини  олиш, содир этилганда аниқлашга, шунингдек, инспекторлар томонидан ўзбошимчалик  билан электр энергияни узиб қўйиш ҳолатларига йўл қўймасликка  ёрдам  беради.  Шу билан бирга  ускуна  аниқ  ва сифатли ишлайди, ҳисоб-китобларда шубҳали  вазиятлар, деярли  келиб чиқмайди. Янги ҳисоблагичлар пойтахтнинг айрим  туманларида муваффақиятли синовдан  ўтказилди.Масала шундаки, бу самарали тизим қачон бутун  мамлакат миқёсида йўлга қўйилади? 

«Ўзбекэнерго»да  бу  саволга “тез орада” деб  жавоб қайтаришади.  Янги ҳисоблагичлар режа  бўйича ўрнатилади. Бироқ, навбат тартиби билан боғлиқ  вазият  тушунарсиз. Ўқувчиларнинг бу ҳақдаги  мурожаатлари  шундан  далолат  беради.  Уларнинг ҳаққонийлигига  UzbekistanToday муҳбири  воқеа жойига бориб ишонч  ҳосил қилди.

Яшнобод   туманининг Мухтор Ашрафий кўчасидаги электр  тармоғини модернизация қилиш ишлари  икки ярим йил аввал бошланди. Электр узатувчи эски  симёғочлар  янгилари – бетондан ишланганлари  билан алмаштирилди. Янги конструкциялар асосан  бугунги кун  талабларига  жавоб беради, яъни йўл ҳаракати хавфсизлигини  таъминлаш  учун ўтказгичларни  керакли бўлган баландликда  мустаҳкамлаш имкониятини яратади.  Жиҳозларнинг ўзи энергия истеъмоли ўсганини ҳисобга олган ҳолда техник стандартларга  тўла  жавоб беради. Буларнинг  барчаси, мутахассисларнинг айтишича, авария  туфайли узиб қўйишлар частоталари пасайишига ёрдам бериши лозим. Яна мантиққа зид  ҳолат:  Ўтказгичлар демонтаж қилингандан  кейин иш тўхтаб қолди. Электр усталари  объектга  шу йил  баҳорда қайтиб  келдилар. Бироқ, бир неча кундан  кейин  иш яна тўхтади. Ҳозир янги узатиш линиялари ишга  туширишга тайёр  ҳолатга  келтирилган, бироқ,ҳозиргача  фаолият бошлангани йўқ…

 «Тошкентшахарэлектртармокларикорхонаси» АЖнинг  туман  бўлими маъмуриятида бу ҳудудда  фақат  истеъмолчиларни  тармоққа  улаш  қолганини айтишди. Айнан қачон, деган  саволга етишмаётган  жиҳоз-ускуналар ва  зарур  бўлган модификациядаги  ҳисобга олиш қурилмалари етиб келганда, деб  жавоб  беришди.   Улар биронта  аниқ санани айтишмади, ҳозиргача  олиб  келинган  ускуналар сони ҳам  номаълумлигича  қолди. Шундай  қилиб, биз на назарий, на далиллар  бўйича янги тармоқларга  уланишнинг тахминий  кунини ҳам аниқлай олмадик. М.Ашрафий кўчасида  жойлашган уйларда яшовчилар эса янги авария юз  беришини ҳавотир билан кутишда  давом этмоқдалар, бироқ  бирон мўъжиза  юз бериб, электрчилар  ишларини  оҳирига етказишларига  умид ҳам боғламоқдалар.

Ажабланарлиси  шундаки,  муҳбир  яқинда  Мирзо Улуғбек туманининг Буюк ипак йўли кўчасидаги ҳусусий секторда   электр тармоқларини модернизациялаш  бўйича  ишлар олиб борилаётгани гувоҳи  бўлди.

Ҳақли савол туғилади, нима учун   модернизация ишлари олиб борилгану, ниҳоясига  етмаган жойлардаги ишларни  якунламай туриб, янги  участаларда  иш бошланади?  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей