ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / UTда ҳаёт акси: Нега ноқонуний такси ҳайдовчилари ...

UTда ҳаёт акси: Нега ноқонуний такси ҳайдовчилари билан курашиш бефойда?

Яқинда такси тўхтатишга чоғланаётиб, фил суяги рангидаги томида барчага таниш шашка белгиси бўлган машина тўғри келиб қолишини истардим, деган фикрга келдим.

Бундай машиналарнинг бирида сафарда чиқдик ва ҳайдовчи билан бу борада суҳбат қурдик. У таксопарклар ҳаёти тарзи қурилгани, у ерда машиналар рейсга чиқишидан олдин техник ҳолати қандай кузатилиши, ҳайдовчининг соғлиги ҳолати – умуман олганда хавфсизлик ҳақида қайғуриши ҳақида гапириб берди.

– Яқинда таксопаркдан чиқаётсам, технигимиз орқа фаралардан бири ёнмаётганини айтди. Дарҳол устахонага кириб ўтишимни тушунтиришга чоғландим, аммо менга ҳозир барчасини тузатиб берамиз, деган жавобни берди. Лампочкани алмаштирганларидан сўнггина мени рейсга чиқариб юборишди. Таксопаркдан ярим соат кечроқ чиққан бўлсам ҳам ўзим хотиржам, бошқаларга эса яхши бўладиган бўлди, – дейди шофёр Максим Харламов. – Рейсга фақатгина тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг рухсат берилади, шифокор қон босими, тана ҳароратини ўлчаганидан сўнг ҳайдовчи буткул саломатлигини тасдиқлайди.

Таксопаркнинг ишга муносабати фақат ҳайдовчининг сўзларидан сезилмайди. Машина яхши таъмирланган ҳолатдалиги, ҳайдовчининг юқори даражадаги тайёргарлиги, хизмат кўрсатиш маданияти юқорилиги кўриниб турибди. Ўзбекистонда лецензиясиз йўловчи ташиш тақиқлангани сабабини мана шуларнинг ўзиданоқ кўриш мумкин.

Балки менинг киракашлардан кўнглим қолгандир.Улар автобусдан ҳам кўпроқ тўхтайверадиган бўлиб қолишди: йўл-йўлакай олиб кетиш мумкин бўлган йўловчини қидириб, ҳар бир талабгорнинг олдида тўхтайди. Албатта, буни тушуниши мумкиндир, бироқ тўртта йўловчига мўлжалланган ўриндиққа бешинчиси ўтирадиган машина таклиф қилишса, бу ҳеч бир қолипга сиғмайди. 

Киракашларнинг машинасига ўтирар экансан, ўзингни нима кутаётганини билмайсан.

Кунларнинг бирида ишга отландим, иш куни бошланишидан ярим соат олдин киракашга чиқсамми, ё қонуний таксига деб мўлжалладим. Биринчи бўлиб киракашга дуч келдим, унинг аллақачон битта йўловчиси бор эди, йўловчи эса яна кимдир машинага ўтиришига норози эканлиги билиниб турарди, бу унинг ҳуқуқи, ахир у автобус учун эмас, «такси» учун ҳақ тўлайди-да. Бироқ ҳайдовчи ўз фикрида туриб олди. Йўл давомида йўлимиз бир эмаслиги равшанлашди. Мени керакли манзилга етказиш учун бурилиш лозим эди. Иккинчи йўловчи ўзини биринчи бўлиб ташлаб қўйишини айтиб туриб олди, мен у ҳақ эди деб ҳисоблайман. Биз ўртасидан махсус хавфсизлик тўсиғи ўтказилган Навоий кўчаси бўйлаб кетаётгандик, натижада узоқ айланишлар қилишга тўғри келиб қолди. Ҳайдовчига бу ёқмагани аниқ эди, иккинчи йўловчи тушиб қолиши билан мен бир қанча беадаб сўкишларни эшитишимга тўғри келди, у тушиб қолган йўловчини сўкаётганди, у эса шунчаки тўлаганига яраша истаган манзилига боришни талаб қилганди, ҳатто кайфияти ёмонлашди. Мен унга ҳақ тўлаётганимда «манзилга тезкор етказиб қўйгани учун» ишга кечикканимни тушунтирганимда, унинг янада ёмонлашди, мен эса бошлиқдан ҳайфсан олдим.

Бошқа сафар ҳам мен бутунлай бошқа-бошқа манзилга кетаётганимиз аниқ бўлган ноқонуний киракашга чиқиб қолдим, бунинг учун ҳайдовчи кучли асабийлашаётганди. Якуни янада эсанкиратиб қўяр даражада бўлди. Биз тўрт полосали йўлнинг иккинчисида эдик, тўхтаб кетиши илтимосини эшитган ҳайдовчи вақтида йўл четига ўтмади, светафорда тўхтаб турар экан, менга йўлнинг қоқ ўртасида тушиб қолишни таклиф қилди... У йўлда жуда кўплаб машиналар борлигига ҳам қарамади.

«Киракашлар» хавфсиз эмаслар. Мижоз учун «пойга»да улар тез-тез йўл ҳалокати ҳодисаларига сабаб бўлиб қолишади.

Йўллардаги ҳаракатни тартибга солиш бўйича менинг қарашларим давлатники билан бир хил – бундай хизмат учун лицензияси бор таксопарк автомобилларидан фойдаланиш лозим.

Аммо нега йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг солиқ ва бошқа органлар билан биргаликдаги ноқонуний киракашларга қарши рейдларининг самараси кам?

Сабаби аъён, барча таксопаркларнинг қуввати уларнинг сони кундан-кунга эмас, балки соатма-соат ўсиб бораётганига қарамай, барибир етишмовчиликлар сезилади. Хизмат учун талаб эса таклифни кўтариши аниқ.

Ҳозирча таксопарклар ривожи орқали вазият барқарорлашишини кутиш — узоқ давом этади, муаммони шу бугуннинг ўзидаёқ ҳал қилиш лозим. Киракашлар билан курашишда катта ресурс – ўз машинасига эга бўлган  ва бу бозорда ишлашни истайдиганларни йўловчи ташишга жалб этишдир. Таҳлика ва қўрқувда кира қилаётган ноқонуний таксичилар бу ҳақда шундай дейишади.

– Бугун ўз машинасига эга исталган киши таксопаркка ишга жойлашиб, унинг тасарруфида ишлаши мумкин. Бу барча ноқонуний лицензиясиз ҳаракатларнинг олдини олади. Бироқ бунда нафақат «бошлиқ-ишчи» муносабатларида, балки техник томондан ҳам бироз ноқулайликлар бор. Таксопаркда ишлаш учун машинани мажбурий тартибда бўяш лозим, агар Тошкентда бўлса, фил суяги рангига, агар минтақаларда бўлса, сариқ рангга. Мен эса буни истамайман, менга машинамнинг ранги ёқади, нега энди қандайдир беўхшов жараёнларга пул сарфлашим керак, асосийси – техник ҳолатни яхшилаш, – деб ўзига ишонч билан гапиради Рустам Шагалов ва амалдаги қоидалардан автомобилни бўяш тартибига ўзгартириш киритишни таклиф этади.

«Ноқонуний киракашлар» билан суҳбатда биз мавжуд муаммоларни бартараф этиши мумкин бўлган яна бир ишга оид таклифни эшитдик. Таксопаркларга хусусийлар муқобил бўлиши амалдаги меъёрларда мумкин эмас. Шофёрлар такси бозорида хусусийларга ҳам ишлаш имкони берилишини таклиф қилишмоқда, бу борада уларга қатъий равишда лизензия олиш ва солиқ органлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари назоратини жорий этиш лозим. Ноқонуний киракашларнинг орасида таксопарк бошлиғига эмас, ўзи учун қонун доирасида фаолият олиб боришни истовчилар кўп.

Меъёрларга ўзгартиришлар киритиш бугун уларнинг рўёбга чиқариш мумкин бўлмаган салоҳиятини фаоллаштиришга имкон беради.

  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей