ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / UT-да ҳаёт акси: Ҳар бир киши учун иш топилади

UT-да ҳаёт акси: Ҳар бир киши учун иш топилади

Давлат Статистика қўмитасининг  ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йил бошида  мамлакатимизда иқтисодий фаол аҳоли  13,8 млн кишини  ёки юртимиз аҳли умумий сонининг 44%ини ташкил қилган,  ишсизлик даражаси  эса 5,2 фоиздан иборат бўлган. Бу рақамлар моҳиятини тушуниб  етиш учун UzbekistanToday  муҳбири  Меҳнат  вазирлигига мурожаат қилди.

                Мутахассислар  билан тенгма-тенг мулоқот қилиш учун  аввалига атамалар  луғати ёрдамида  бироз билимларни оширишга  тўғри келди.  Бунинг  самарасида  қуйидагилар  маълум бўлди:  Иқтисодий  фаол аҳолига  меҳнатга  қобилиятли ёшдаги одамлар  киради. Ишсизлар  масаласи эса бошқачароқ, яъни  иқтисодий  фаол ёшда, вақтинча  ишламаётган  кишиларнинг  ҳаммасини ишсиз деб атаб бўлмайди. «Ишсиз» мақоми  Бандликка  кўмаклашиш маркази томонидан  мутахассисларга  ишга  жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилган  ва унга иш топиб  бериш бўйича   чоралар  кўрилаётган шахсларга  берилади.  Бундай чора-тадбирлар сирасига  мос иш қидириш, Бандликка кўмаклашиш маркази   йўлланмаси бўйича махсус курсларда  қайта ўқитиш ёки малакасини ошириш  ҳам киради. Амалдаги қонунчиликка  кўра “ишсиз”  мақоми доимий  бўлиши мумкин эмас. Амалиётнинг  кўрсатишича, марказ мутахассисларига  ишга  жойлаштиришни сўраб  мурожаат қилганларга  ёрдам кўрсатиш учун  бир йилдан кам  вақт кифоя қилади.

                Бу масала  бўйича Бандлик таҳлили  ва меҳнат бозорини тартибга солиш бошқармаси  бошлиғи  ЭркинАвезов  шундай  деди:

                – Ишсизликнинг маълум даражаси мавжудлиги, яъни, муайян  миқдорда иш қидираётган одамларнинг борлиги – бу  барча  мамлакатларга  хос бўлган доимий нормал  ҳолатдир.   Бизда, Ўзбекистонда бу кўрсаткич  барқарор  равишда иқтисодий фаол аҳолининг 5 фоизи атрофида  турибди.Таъкидлашни истардимки, мамакатимизда иш қидираётган ҳар бир кишининг ишга жойлашишига ёрдам бериш учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

                Биринчи навбатда, бу ҳар йили тасдиқланадиган бандлик дастурини амалга оширишдир. Ўтган йили  мамлакатда режлаштирилган 987,5  минг  ўрнига 990.4 мингта иш ўрни  яратилди.Мақсадли дастурлар  доирасида 265 минг  иш ўрни  ташкил қилинди.    

Шу туфайли иқтисодиётда  иш билан банд  аҳоли сони 2014 йил билан таққослаганда 1,9% ўсиб  13 миллион 058,3 минг кишини ташкил  этди.  Айниқса  транспорт  ва алоқа соҳаларида((+3,8%) ва уй-жой-коммунал хўжаликлари ва  маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турларида(+3,6%), савдо-сотиқ, умумий  овқатланиш ва  тайёрлаш (+3,5%) ва қурилиш соҳаларида(+3,3%) иш билан бандлар сони сезиларли ўсиши кузатилди.   

                Иш  ўринларини  яратиш  ва аҳоли  бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ 2016 йилда тармоқлар ва ҳудудлар кесимида  мақсадли  дастурларга кўра 396,9 мингдан ортиқ янги иш ўринлари, жумладан, саноат соҳасида  130,7 мингдан ортиқ, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш(шу жумлдадан чорвачилик,паррандачилик, боғдорчилик,балиқчилик, асаларичилик,сабзавоткорлик, пиллачилик, узумчиликда)  54,5мингдан ортиқ, қурилишда 56,6  мингта,  ижтимоий инфратузилмада  39,7 минг, ишламай ётган корхоналарни тиклаш  ҳисобига 45,8мингта янги иш  ўринлари ташкил этилади.  Умумий ҳисобда жорий 2016 йилда 992,7 минг  кишини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.  

                Яратилган  янги иш ўринлари  тўғрисида  нафақат Бандликка кўмаклашиш марказлари, балки, кўплаб  меҳнат  ярмаркалари, иш берувчиларнинг оммавий ахборот воситаларида  берган эълонлари орқали  ҳам  билиш мумкин.  

                Амалиётда бир кишини янги ишга  жойлаштириш учун унинг янги мутахассисликни  эгаллаши ёки  қайта  ўқитилиши  лозим  бўладиган ҳолатлар  учраб  туради.  Бу меҳнат  бозоридаги талаблар ўзгариб туриши, ишлаб чиқариш технологиялари ҳам ривожланиши  билан боғлиқ. Кейинги  вақтларда  бир умр токар бўлиб ишлаган киши  янги ишга  жойлашиш учун  қайта  ўқув  курсларида ўқиб чиқишига тўғри  келаётган ҳолатлар кўп учрамоқда, чунки,  янги ишлаб чиқаришда – янги авлоддаги рақамли  технологиялар билан ишлашга тўғри келади. Бундай шахсларга Банликка кўмаклашиш марказлари керакли шароитларни  яратиб беради. 

                Ҳар йили корхоналар  буюртмаси  бўйича Туман(шаҳар) бандликка кўмаклашиш  марказлари томонидан 25-30 мингдан ортиқ ёшлар янги замонавий  касбларга  ўқитилади. Бунинг учун  217 та устқурма  коллежлар  ва профессионал  тайёрлаш марказлари имкониятларидан фойдаланилади.  

                Шу билан  бирга  иш қидираётганларни қайта тайёрлаш  тизими  мунтазам  равишда  ривожланмоқда. Бундан  бир неча йил аввал бу мақсадлар учун Тошкентда махсус профессионал тайёрлаш маркази ташкил қилинган бўлиб,  унинг ўқув устахоналари энг замонавий техника  билан  жиҳозланган.  Ҳозир Самарқанд шаҳрида  шундай марказ  қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда, 2020 йилга қадар Шаҳрисабз,Қўқон  ва Урганчда ҳам бу хилдаги марказлар очилади.

Таъкидлаш жоизки,  қайта ўқитиш жараёнида тингловчилар ишсизлик бўйича  нафақа  билан таъминланадилар.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей