ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Тошкентдан Ка...

“Уральские авиалинии” авиакомпанияси Тошкентдан Калининградга ва ортга бўлган қатновларни бекор қилди.

“Уральские авиалинии” авиакомпанияси Тошкентдан Калининградга ва ортга бўлган қатновларни бекор қилди.

Дастлаб 15 майдан 3 сентябрга қадар парвозларни вақтинчалик тўхтатиб туриш режалаштирилган эди. Аммо авиакомпания Ўзбекистон пойтахтига бўлган бўлғуси иккита рейсни ҳам бекор қилишга қарор қилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон билан авиамулоқотлар бутунлай бекор қилинмайди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  миллий авиакомпанияси чоршанба ва якшанба кунлари Калининградга парвозларни давом эттиради.

Шуни эслатиб щтиш жоизки, Калининград ва Тошкент ўртасидаги илк авиапарвозлар 2010 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  миллий авиакомпанияси томонидан очилган эди. Кейинчалик шу йўналиш бўйича  “Уральские авиалинии” авиакомпанияси парвозларни амалга ошириб келган.  Бироқ 2014 йилнинг ўртасида компания парвозларни вақтинчалик тўхтатди. Шунингдек,  охирги икки йилда Самарқанд, Бишкек ва Душанбегача  рейслар йўлга қўйилган эди. Аммо у йўналишларга  ҳам талаб бўлмаган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей