ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Улуғбек Мухаммадиев Омбудсман этиб сайланди

Улуғбек Мухаммадиев Омбудсман этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Сенати ўзининг иккинчи ялпи  мажлисида Улуғбек Муҳаммадиевни парламентнинг Инсон  ҳуқуқлари бўйича вакили этиб  сайлаш тўғрисида қарор  қабул қилди.

Омбудсман Олий Мажлис  томонидан   депутатлар орасидан парламент ваколати муддатига сайланади ва  бу муддатда у ўзининг бирон  партияга аъзолиги ва  унинг фаолиятида қатнашишини тўхтатиши шарт.  Инсон  ҳуқуқлари бўйича  вакил  ўқитувчилик, илмий ва ижодий  ишдан  ташқари  бирон бир  ҳақ  тўланадиган  лавозимда бўлиши ва тадбиркорлик  фаолияти  билан  шуғулланиши  мумкин эмас. Олий Мажлиснинг Инсон  ҳуқуқлари бўйича аввалги  вакили Сайёра Рашидова  бу лавозимга 1995 йилнинг  декабрида  киришган эди.

Эслатиб  ўтамиз,  Улуғбек Мухаммадиев  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси  раиси ҳисобланади. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни  фалсафа  ихтисослиги  бўйича  битирган, сиёсатшунослик фанлари номзоди илмий унвонига эга. “Миллий тикланиш”  партияси фракцияси  аъзоси. 

Таъкидлаш  лозимки, Ўзбекистонда Олий Мажлиснинг Инсон  ҳуқуқлари бўйича вакили мамлакатда  давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  тузилмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор  шахслар томонидан  инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка  риоя  қилиниши самарадорлиги  устидан  парламент назоратини  таъминлаш  ваколатига ҳам  эга. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей