ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Турар-жой ва уларга ёндош ҳудудларда транспорт вос...

Турар-жой ва уларга ёндош ҳудудларда транспорт воситалари тезлигини чеклаш ҳақида

2016 йилнинг 1 мартидан турар-жой ва уларга ёндош ҳудудларда транспорт воситалари соатига 30 километрдан юқори тезликда ҳаракатланиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири кучга киради.

Бу ҳақда Uzbekistan Today мухбирига ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси катта инспектори Мансур Рихсиев хабар берди.  

«Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири ҳаракатланиш тезлиги масалаларини тартибга солади. Унда автомагистраль ва аҳоли жойларида ҳаракатланиш бўйича қоидалар алоҳида бобга ажратилган. Аҳоли яшаш ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида транспорт воситаси ҳаракатланиш тезлиги 30 км/с дан ошириш мумкин эмас», – дейди Рихсиев.  

У, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик органлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда белгиланган тезликни ошириш ҳуқуқига эгалигини, фақат бунда йўл ҳолати  катта тезликда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаши зарур бўлишини ҳам қайд этиб ўтди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей