ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / «Тошшаҳартрансхизмат» йўловчи ташиш транспортлари ...

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчи ташиш транспортлари назоратида янги усулларни жорий қилади

«Тошшаҳартрансхизмат» АК матбуот хизмати Тошкентда йўловчи ташиш автобусларини смартфонда кузатиш имконини берувчи лойиҳанинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларига хабар қилади.

«VIA.uz» мобил дастури ва бир қатор оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, 2016 йил 14 январдан компанияга автобус йўналишларини назорат қилувчи хизмат кўрсатилмайди. Аммо «Тошшаҳартрансхизмат» АКнинг расмий хабарига кўра бу борадаги ишлар тўхтаб қолмайди, балки келгусида янада яхшиланган тарзда давом этади.

 «Via-Tashkent» компанияси билан шартнома бекор қилингани сабабли «Тоштрансдиспетчерхизмат» давлат унитар корхонаси «Йўловчи ташиш транспортлари рейслари иши назоратини техник жиҳозлаш бўйича дастурий таъминот тақдимоти»ни 2016 йилнинг охиригача тугатади.

«Автобус йўналишлари назорати» хизматини кўрсатувчи ўзгарган тақдирда, лойиҳа ишида қисқа муддатли техник муаммолар бўлиши мумкин, аммо улар оз муддат ичида ҳал қилиниши режалаштирилмоқда.

Ҳозирги пайтда компания мутахассислари бу ижтимоий лойиҳа — мобиль илова фаолиятини яхшилаш устида иш олиб боришмоқда. Жорий йилда шаҳар йўловчи транспортлари назоратининг янги усулларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштирилмоқда. Масалан, Тошкент шаҳридаги бекатларда «Бекатларнинг жойлашган ўрни», «Маълумотлар лавҳаси» ва бошқа ўзгаришлар киритилиши мумкин. Булар жамоат транспорти йўловчиларига фойдали ва қулай бўлади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей