ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “Тошшаҳартрансхизмат” нақд пуллар яширилиши ҳолатл...

“Тошшаҳартрансхизмат” нақд пуллар яширилиши ҳолатларини тан олди

Жорий йил 11 июнь куни Франция-Ўзбекистон бизнес форуми давомида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси вакили компаниянинг лойиҳаларини тақдимот қилиш пайтидаги нутқи чоғида компанияда нақд пулларни яшириш ҳолатлари рўй беришини қайд этди.

“Ҳеч кимга сир эмас-ки, нақд пулларни яширишнинг субъектив сабаблари бор. Шунинг учун бизда жамоатчилик транспортида контактсиз тўловни амалга ошириш тизимини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда компания вакиллари Францияга ташриф буюриб, бу борадаги маҳаллий тажриба билан танишишди”, - деди компания вакили.

Унинг сўзларига кўра, бундай тизимнинг Тошкентда татбиқ қилинишининг охирги муддати 2016 йил бўлади, аммо барча ишлар шу йилнинг ўзида якунига етказилиши мумкин.

Смарт-карталар тизимини жорий қилиш учун техник жиҳатдан 3-4 ой талаб этилади. Шу йилнинг бошида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқов шу ҳақда маълум қилган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей