ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошхўжаев: Хэллоуинни байрам сифатида нишонлаш ўз...

Тошхўжаев: Хэллоуинни байрам сифатида нишонлаш ўзбек маданиятига зиддир

Тошкент шаҳар ИИББ Хэллоуинни пойтахтда нишонлаш тақиқланганлиги тўғрисидаги ахборотни рад этди, маълум қилади Sputnik.

Идора вакили брифингда шарҳ беришича, ушбу байрам нишонланадиган кунда, 31 октябрь куни Тошкентда ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган эди. Аммо пойтахт милицияси байрамни тақиқлаш, кафе, бар, ресторанларни ёпиш тўғрисида кўрсатмалар олмаган.

“Кузатишларимизга кўра, айнан шу куни ёшларимиз томонидан жамоат тартиби ва ҳуқуқбузарликлар кўп бўлади. Уларнинг кўпчилиги байрам муносабати билан кўнгилочар муассасаларда узок вақт, ярим тунгача қолиб кетишади, спиртли ичимликлар истеъмол қилишади. Булар ҳаммаси ҳуқуқбузарликлар кўпайишига олиб келади. Ҳуқуқтартибот органлари чоралар кўришади, безориларни ушлашади, ”- деди ШИИББ ходими.

Хэллоуин – дунёда қадимги байрамлардан бири. Унинг тарихи бир неча минг йилликларга тақалади. Унда кельт анъаналаридаги ёвуз кучларга сиғиниш, насронийларнинг авлиёларга сажда келтиришлари чамбарчас боғланиб кетган.

ИИББ ходимлари таъкидлашларича Хэллоуин бизларга ғарбдан келган бўлиб, ўзбек халқининг маданияти ва анъаналарига тўғри келмайди ва ётдир.
Палид кучларининг либосларини кийиш, намойиш ва танловлар ўтказиш бизларни маданиятимиздан жуда узоқдир. Болаларимизни қўрқитмоқдамиз, болалар у ёғда турсин, ушбу бўяб ташланган юзлар ва шайтон костюмларини кийган намойиш иштирокчиларидан катталар ҳам дахшатга келиши мумкин. . Ушбу байрамни нишонлаб ўз маданиятимиз оёғига болта урмоқдамиз, - деди амалдор.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей