ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентдаги кўп қаватли уйлар, маҳалла ва мавзелар...

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар, маҳалла ва мавзеларда видеокузатув мосламалари ўрнатилади

Тошкент шаҳрида мавжуд кўп қаватли турар-жойлар, маҳалла ва мавзеларда ташқи видеокузатув мосламаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Жорий йил 15 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директори Илҳом Маҳкамов шу ҳақда маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йилнинг 11 декабрида имзоланган «Тошкент шаҳридаги кўп қаватли турар-жойлар, маҳалла ва мавзеларда видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ, туман ҳокимликларига Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда туман ҳокими биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳларини тузиш, кўп қаватли уйларда, маҳалла ва мавзеларда видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш, 10 кун муддатда ташқи видеокузатув мосламаларини ўрнатиш бўйича аниқ манзилли таклифларни шакллантириш топширилган.

Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра,  камераларни жойлаштиришда кўп қаватли уйларнинг кириш-чиқиш ҳудудлари, маҳалла ва мавзеларнинг йўл ва йўлаклари тўлиқ қамраб олинишига асосий эътибор қаратилади ва бу борада аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилади.

Видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш хизмати махсус ташкил этиладиган корхона ва ташкилотлар, Бошқарув сервис компаниялари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ҳар бир хонадон билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилади.

Бино ва иншоотларга ўрнатилган видеокузатув мосламаларида қайд этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларни хабардор қилиш ва улар сўровига биноан электрон ёзувини тақдим этиш бу хизматни ташкил этувчилар зиммасида бўлади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей