ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентдаги Инҳа университетида Тоҳир Малик билан ...

Тошкентдаги Инҳа университетида Тоҳир Малик билан ижодий учрашув ташкил қилинди

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида таниқли Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан ижодий учрашув ўтказилди. “Тил миллат ғурури” деб номланган мазкур тадбир 21 октябрь — “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кунга бағишланди.

– Шунчаки китоб ўқиш етарли эмас, унинг мағзини чақиш муҳимдир, – деди Тоҳир Малик. – Агарда улар умуман мутолаа қилинмаса, инсон мияси ҳудди темир каби занглаб қолади. 

Ёзувчи қонуннинг қабул қилиниши жараёнлари ҳамда бошқа тилга хос бўлган сўзлар ўзбек тилига таржима қилинганида беъманилик даражасигача етган даврлар ҳақида (масалан, “велосипед” – “шайтон арава”, “аэропорт” – “таёрагоҳ”, “Реанимацинное отделение”  – “Ўликларни тирилтириш бўлими” дея таржима қилинган) сўзлаб берди.

Учрашув давомида тадбир меҳмони миллий тилимизнинг жозибаси ҳақида гапирди. Шунингдек, ҳаётий бўлган воқеалардан ҳикоя қилди.

Тадбирда Тоҳир Малик талабаларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари