ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги видеоёзув тизим...

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги видеоёзув тизими онлайн режимга ўтди

Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарувида компьютерлаштирилган тизим ишга туширилди, бундай тизим мамлакатнинг барча ҳудудларига ўрнатилиши режалаштирилган, дея хабар беради Uzbekistan Today мухбирига ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси катта инспектори Мансур Рихсиев.

 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда тизим онлайн режимда фаолият кўрсатаяпти. Видеоёзувда қайд этилган барча қоидабузарликлар назорат марказига келиб тушади, аммо ҳозирча транспорт воситалари эгалари жарима миқдори ҳақидаги хабарномани олишмайди. Бу тизим расман иш бошлаганидан сўнггина амалга оширилади.

 

Рихсиев тушунча беришига кўра, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ушбу тизимдан ускуналарни етказиб бериш билан боғлиқ шартнома бўйича, «ҳужжат масалалари ва шартномага мувофиқ тўлов ишлари якунига етганидан сўнг» фойдаланишни бошлаши мумкин.

 

Компьютерлаштирилган тизим пойтахтнинг 120 та йирик чорраҳаларига ўрнатилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълумотларига кўра уларнинг 100дан ортиғи аллақачон иш фаолиятини бошлаган.

 

«Ҳаммага маълумки, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси охирги беш йилда ҳаракат жараёнида қоидабузарликларни автоматик аниқлаш хизмат турларини кенг қўллаб келаяпти. Шу сабабли, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларида «фото ва видеоёзув» термини ўз аксини топди, у маъмурий ҳужжат ҳисобланади», – дея қўшимча қилади Рихсиев.

 

Шунингдек, у ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш учун «Фото ва видеоёзув» ахборот-ишора белгиси жорий этилганини ҳам қайд этиб ўтди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей